Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра бугун

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Ирисметов Муроджон Эргашевич

Т.ф.д., профессор

Академик таълим:

1994 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.

1995 йилда ЎзРу ССВ Травматология ва ортопедия илмий текшириш институтида клиник ординатурани тамомлаган

Илмий ишлари:

2000 йилда “Деформацияловчи гонартрозларни комплекс даволаш” мавзусида кандидатлик диссертация ишини химоя қилган.

2016 йилда “Тизза бўғимини ёзилувчи контрактураларини комплекс усулда даволаш” мавзусида докторлик диссертация ишини химоя қилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Ўзбекистон Республикаси 2 – даражали давлат мукофоти лауреати. Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази хузуридаги DSc 04/30.12.2019 Tib62.01 рақамли илмий даража берувчи илмий кенгаш раиси, “Травматология ва ортопедия, реабилитация” илмий журнали бош мухаррири, ЎзР ССВ бош мутахассиси, Травматология ва ортопедия сохасидаги врачларни малака тоифаси олиш учун ихтисослаштирилган аттестация комиссияси раиси. 2020 йилдан ЎзР ССВ Травматология ва Ортопедия илмий – амалий марказининг директори

Профессионал тажриба:

Йирик бўгимларни жарохати ва касалликларини ташхислаш ва даволаш бўйича 30 йиллик тажрибага эга бўлган йирик мутахассис. Йирик бўғимларни кам инвазив хисобланган артроскопия усулида даволашда Республиканинг етакчи мутахассиси. Даволаш ишларини РИТОИАТМ “Артроскопия” ва “Спорт травмаси” бўлимларида олиб боради.

10 йиллик педагогик тажриба эга бўлиб, 2020 йилдан бери ТХКМРМ травматология ва ортопедия кафедрасига бошчилик қилиб келади. Унинг рахбарлигида 10 та Phd ва 1 та DSc илмий даражаси химояланган ва 2023 йили Профессор илмий унвонига сазовор бўлди.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Ортопедия

Артрология

Артроскопия (йирик бўғимларни эндоскопик хирургияси). Тизза ва елка бўғимини жарохатлари ва уларнинг асоратлари.

Йирик бўғимлар артропластикаси (йирик бўғимларни эндопротезлаш)

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Каримов Хотам Махкамович

Т.ф.н., доцент

Академик таълим:

1982 йилда Тошкент давлат тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган.

1982–1983 йилларда ТОИТИ да интернатура ўтаган

Илмий ишлари:

1991 йил «Аппаратно-хирургические методы лечения укорочения голени и деформации стопы у детей с последствиями полиомиелита» мавзусида номзодлик диссертациясини профессор Б.М. Миразимов илмий рахбарлигида химоя килган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

ТХКМРМ жаррохлик факультети кенгаши аъзоси. Шунингдек РИТОИАТМ илмий кенгаши қошидаги илмий семинар кенгаши аъзоси. Кафедрада уқув ишлари бўйича маъсул

Профессионал тажриба:

1984–1987 йилларда Травматология ва ортопедия илмий текшириш институти болалар ортопедияси бўлимида бўлим мудири бўлиб ишлаган. 1987 йилда конкурс асосида кичик илмий ходим сифатида болалар ортопедияси булимида иш бошлаган ва 1991 йили кандидатлик диссертация ишини химоя қилган. 1991–1997 йилларда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти травматология ва ортопедия кафедрасида ассистент булиб ишлаган. 1997 – йилдан бери кафедрада доцент лавозимида ишлайди. Болалар травматологияси ва ортопедия сохасида 35 йилдан ортиқ стажга эга бўлиб, тажрибали мутахассис хисобланади. Хозирда кафедра клиник базасининг болалар травматология бўлимида даволаш ишларини олиб боради

Ишнинг асосий йўналишлари:

Болалар травматологияси

Болалар ортопедияси

Пастки таянч аъзоларининг реконструкцияси

Болаларда таянч аъзоларининг паралитик деформацияси

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Холматов Ботир Ўткир ўғли

PhD

Академик таълим:

2014 йилда Тошкент Педиатрия Тиббиёт  Институти педиатрия факультетини тугатган.

2014–2016 йилларда Тошкент врачлар  малакасини ошириш институти травматология ва ортопедия кафедрасида клиник ординатурани утаган

Илмий ишлари:

2023 йилда Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази кошидаги илмий кенгашда “Болаларда болдир суякларини ривожланишининг туғма аномалиясини жаррохлик усулда даволаш” мавзусида тиббиёт фанлари фалсафа доктори (PhD) диссертация ишини химоя килган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Холматов Б.У. 2020 йилда ТДПУ хузуридаги ПК КТ ва МО тармоқ марказида қўшимча ихтисослик бўйича ўқишини тамомлаган. Шунингдек 2023 йил декабр ойида Жахон Банкининг МУНИС лойихаси кўмаги доирасида, Ўзбекистон Республикасининг Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан амалга оширилган  “English for Science“ ўқув дастурини муваффақиятли тамомлаган. Шунингдек, у халқаро конференция ва форумларда қатнашиб, ўз мутахассислиги бўйича мунтазам равишда такомиллашиб келмоқда

Профессионал тажриба:

2016–2018 йилларда Тошкент врачлар  малакасини ошириш институти травматология ва ортопедия кафедрасида хона мудири булиб ишлаган. 2018 – 2021 йилларда кафедра стажёр – ассистент  ва 2021 йилдан 2024 йил бошигача кафедра ассистент лавозимида ишлади. 2024 йилдан кафедра доценти лавозимида ишлаб келади.

Балалар ва катталарда турли ортопедик касалликларни аниқлаш ва даволаш борасида кенг тажрибага эга бўлган малакали мутахассис хисобланади. Шунингдек болаларда пастки танч аъзоларининг турли деформацияларини ва калталикларини жаррохлик усулда бартараф этиш борасида даволаш ва илмий тадқиқот ишлари билан шуғулланиб келади

Ишнинг асосий йўналишлари:

Болалар ортопедияси

Катталар ортопедияси

Вертебрология

Артрология

Болаларда пастки тянч аъзоларининг туғма деформацияларини жаррохлик усулида коррекция қилиш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Хошимов Абдурасул Рашидович

Т.ф.н. ассистент

Академик таълим:

1985 – йилда Тошкент давлат Тиббиёт институти даволаш факультетини тугатган.

1985–1986 йилларда Бекабод шахар шифохонасида хирургия буйича интернатурани ўтаган

Илмий ишлари:

1988–1995 йилларда УзТОИТИ болалар ортопедияси булимида кичик илмий ходим булиб фаолият олиб борган. 1995 – йилда «Аппаратно-хирургические методы лечения косорукости у детей» мавзусида номзодлик диссертациясини профессор Б. М. Миразимов илмий рахбарлигида химоя килган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Мунтазам равишда республика ва хорижда буладиган халқаро илмий амалий анжуман ва форумларда доим иштирок этиб келади

Профессионал тажриба:

1986-1988 йилларда тиббиёт сохасида Бекабод туман марказий шифохонасида хирург сифатиди иш бошлаган. 1989 – 1992 йилларда ЎзТОИТИ болалар ортопедияси булимида врач ординатор бўлган.  1992-1994 йилларда Республика болалар ортопедия Марказида врач ортопед бўлиб ишлаган. 1994 йилда ЎзТОИТИ болалар ортопедияси булимида катт илмий ходим лавозимида ишлашни бошлаган ва 1996 йилдан бошлаб бугунги кунгача Тошкент врачлар малакасини оширир институти травматология ва ортопедия кафедрасида асситент лавозимида ишлаб келади.

Болалар ва катталар ортопедияси сохасида муаммоли яъни мураккаб касалларни ташхислаш ва даволаш борасида катта тажрибага эга. Охирги вақтларда болалардаги турли туғма ортопедик касалликларни ташхислаш ва даволаш борасида ва юқори танч аъзоларидаги деформацияларни бартараф этиш борасида илмий ва даволаш ишлари билан шуғулланиб келади

Ишнинг асосий йўналишлари:

Катталар ортопедияси

Болалар ортопедияси

Артрология

Туғма ортопедик касалликларни консерватив усулда эрта даволаш

Юқори таянч аъзоларини деформацияларини жаррохлик усулида коррекция қилиш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Қобилов Рустам Козимович

Aссистент

Академик таълим:

1987 - йилда Тошкент Давлат Тиббиёт институтида даволаш факультетини имтиёзли тамомлаган.

1987–1989 йилларда ТошВМОИ травматология ва ортопедия кафедрасида клиник ординатурани утаган

Илмий ишлари:

Катталарда узун найсимон суякларни синишларида кам инвазив усулларни қўллаш мавзусида илмий иш олиб бормоқда

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Мунтазам равишда республика ва хорижда халқаро илмий амалий анжуман ва форумларда доим иштирок этиб келади. Тиббий педагог кадрларни малакасини ошириш бош илмий методик марказда касбий малакасини ошириб келади

Профессионал тажриба:

1989 йилдан бугунги кунга қадар кафедрада даволаш ва илмий тадқиқот ишлари билан шуғуланиб келади. Катталар травматологияси сохасида кенг тажрибага эга бўлиб, асосий йўналишларидан бири бу узун найсимон суяклардаги мураккаб синишларни ва унинг асоратларини замонавий усулда даволашдир. Охирги йилларда узун найсимон суякларни синишларида кам инвазив усулларни қўллаш борасида илмий ва амалий ишларни олиб бормоқда

Ишнинг асосий йўналишлари:

Катталар ортопедияси ва травматологияси

Вертебрология

Жарохатлар асорати

Суяк синишларини ва унинг асоратларини жаррохлик усулида даволаш