2025 йил 29 январь куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг навбатдаги Олимлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда марказ директори проф. Х.А.Акилов сўзга чиқиб, 75 йиллик юбилейини нишонлаётган проф. Р.Н.Акалаевни жамоа номидан табриклади.
Кун тартиби ўқиб эшиттирилди. 1 чи масала юзасидан сўз терапия факультетининг декани, проф. Хамрабаева Ф.И.га берилди. У терапия факультетида олиб борилган ўқув, услубий, илмий,ҳалқаро, даволаш,,фаолияти ва маърифий ишлар бўйича қилинаётган ишлар бўйича батафсил ҳисобот берди. Режа кўрсаткичлари: 146%га бажарилгани айтилди. Курсант ойларда режа 101% га бажарилган. Ҳамширалар учун физиотерапия бўйича 144 кредитли ММО ўтказилгани, 15 та курсант ўқитилгани айтилди. Лойиҳа офиси бўйича цикллар ўтказилганини, х\хдан режада 902,амалда 602 курсант ўқитилгани айтилди. Баъзи кафедралар режани бажармаган бўлсаларда, лекин х\хдан яхши маблағ топишганини айтди. Нашр кўрсаткичлари, ҳалқаро фаолият ва бошқаларга тўхталди. Муҳокамаларда иштирок этган акад. Убайдуллаев, проф.Каюмовлар, проф.Х.А.Акилов ҳисоботга яхши баҳо бериб, тахлилий даражада қилинганини айтишди.
Олимлар кенгашни аъзолари терапия факултетининг ҳисоботини қониқарли деб баҳолади. Йиғилганларга олдиндан тарқатилган ҳисобот бўйича қарор лойиҳаси бир овоздан тасдиқланди.
Сўнг илмий маърузалар тингланди Илмий масала юзасидан сўз проф.Гафур-Ахунов М.А. га берилди. У “Онкологияда молекуляр генетик текширувларнинг аҳамияти”га бағишланган маъруза қилди. Маърузачи, жумладан онкологик касалликларнинг статистикасига, дунё ва республикамиз бўйича тарқалиш кўрсаткичларига тўхталди. Онкологик касалликларнинг тури бўйича таҳлил қилинди. Республикада касалланиш ва ўлим ҳолатларининг статистикасига батафсил тўхталди. Одам организмида 2000 дан ортиқ ген мавжудлигини, 2018 йили иммунотерапия татбиқ қилинганини ва онкология чақирувчи 500 ген мавжудлигини айтиб ўтди. Таргет терапия ва унинг имкониятларига тўхталди.
Олимлар кенгашида шунингдек, проф.А,А,Гайбуллаев томонидан урологиянинг долзарб масаласига бағишланган (Болезнь за семью замками) ”Етти қулф ичидаги касаллик” номли маъруза тингланди ва йиғилганларда жонли қизиқиш уйғотди.
Турли масалаларда “доцент” унвони учун (Махсумхонов Қ.А.) танловлар ўтказилди. Диссертация мавзулари ва МТУК тақдим этган хужжатлар тасдиқланди. Шунинг билан кенгаш иши ёпиқ деб эълон қилинди.
25 декабрь 2024 йил куни Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг навбатдаги Олимлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Унда марказ директори проф. Х.А.Акилов сўзга чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 20 декабрдаги 02-23/29907-сонли кўрсатма хати билан марказ ходимларини таништириб ўтди, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги “Коррупсияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил етишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5177 – сонли Қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил 1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупсияга қарши курашиш ҳамда уни олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 71-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида, Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг 2023 йил 20 сентабрдаги 108 –сонли буйруғи қабул қилиниб мазкур буйруқ асосида тасдиқланган йўриқномаларга қатъий риоя қилиш масаласи бўйича тўхталди.
Шу жумладан, “Коррупцияни олдини олиш ва қарши курашиш” масалалари юзасидан коррупция холатларининг сабаб ва шарт-шароитларини аниқлаш, уларни бартараф этишнинг тасирчан тизимини яратиш, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик ҳамда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш вазифалари, ва бошқа масалалар марказ раҳбарияти томонидан қатъий назоратга олинганлиги бўйича таъкидлаб ўтди.
Сўнг кейинги масала юзасидан клиник лаборатор диагностикаси ва ОИВ курсининг мудирларининг ҳисоботлари,ва уларни фаолиятини текширган ишчи гурухининг раисининг ахюорот тингланди. Ҳар иккала кафедра\курс ҳисоботи ишчи гурухи раиси Кариев С.С. нинг ахборотига кўра қониқарли деб топилди.
Сўнг Илмий маърузалар тингланди. Проф. Шамансуров Ш.Ш. болаларда нейропластиклик масаласи бўйича, Т.ф.д. Исхаков Э.Дж.эса ҳомиладорларда гемобластозлар масаласига бағишланган маърузалар билан чиқдилар.
Турли масалаларда эгалланган лавозимларга ва Мамадалиева Я.С., “профессор”, Ли М.В. “доцент” илмий унвони учун танловлар ўтказилди. Диссертация мавзулари ва МТУК тақдим этган хужжатлар тасдиқланди. Шунинг билан кенгаш иши ёпиқ деб эълон қилинди.
30.10.2024 йил
Марказ олимлар илмий кенгашининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.
Йиғилишни Марказ директори, профессор Х.А.Акилов кириш сўзи билан очиб берди. Сўнг “Тиббий профилактика факультети” “Гигиена ва радиацион хавфсизлик” кафедраси мудири, профессор Д.А.Зарединов кафедрада олиб борилаётган ўқув-услубий, илмий ва даволаш ишлари, маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар хусусида ўз ҳисоботини презинтацион тарзда баён қилди.
Кейинги ҳисобот ҳам Марказнинг “Терапия факультети” кесимида олиб борилаётган ўқув услубий, илмий маънавий-маърифий ва тарбиявий ишлар хусусида бўлди. Бу ҳисоботни факультет декани профессор Ф.И.Хамрабаева кенг жамоатчиликга етказди.
“Педиатрия факультети” декани, тиббиёт фанлари доктори, Ш.Х.Саидазизова томонидан, болаларда учрайдиган бир қанча касалликлар ва уларни олдини олиш юзасидан ўзининг презентацион ҳисоботини баён қилди.
Йиғилиш давомида Марказ директори, профессор Х.А.Акилов томонидан ходимларга фан номзоди, фан доктори илмий унвонлари, фахрий ёрлиқлари ҳамда юбилярларга эсдалик совғлари қатор шифокорларимизга топширилди. Кун тартибида белгиланган илмий маърузалар, ҳисоботлар баҳс мунозараларга бой бўлди.
9.09.2024 куни Марказнинг навбатдаги Олимлар кенгашининг мажлиси бўлиб ўтди. Олимлар кенгаши аввалида маърифат ва маънавият бўлимининг бошлиғи Максудова Ш.Р. Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллигига бағишланган “Биз бир бутун халқмиз, бирлашсак-Ватанмиз”мавзусида маъруза қилди.
Сўнг олимлар кенгашининг раиси, Марказимиз директори Х.А.Акиловнинг 2023-2024 ўқув йили бўйича ўқув, услубий, илмий,инновацион, хорижий ҳамкорлик, даволаш, молиявий, маърифий ишлар ва бошқа фаолиятлари бўйича ялпи ҳисоботи бўлиб ўтди. Ҳисобот давомида раис Х.А,акилов жорий ҳисобот йилида амалга оширилган ишлар, ўтказилган тадбирларга алоҳида тўхталган ҳолда, тегишли бўлим ва бўлинмаларнинг камчиликлари ва уларни ечими масалаларига батафсил тўхталди. Марказ олдида турган истиқболли режаларга ҳам алоҳида тўхталиб ўтди. Муҳокамалардан сўнг кенгаш аъзоларига тарқатилган қарор лойиҳаси тасдиқланди.
Кун тартибидаги кейинги масала юзасидан Олимлар кенгаши котибасининг янги ўқув йилига Олимлар кенгашининг иш режаси лойиҳасини ўқиб эшиттирди. Лойиҳа бир овоздан маъқулланди ва тасдиқланди.
Турли масалалар муҳокамаси тугагач, кенгаш ўз ишини ёпиқ деб эълон қилди.