Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Ахборот-ресурс бўлими

1936 йил 22 апрелда Ўзбекистон ССР Соғлиқни сақлаш халқ комиссарлиги томонидан врачлар малака ошириш институти кутубхонасини ташкил этиш тўғрисида 5/38-сонли буйруғи ижроси юзасидан ташкил қилинди.

2006 йилда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республика аҳолисини ахборот-кутубхона билан таъминлашни ташкил этиш тўғрисида" ги Қарори асосида кутубхона номи Ахборот-ресурс маркази (АРМ) деб ўзгартирилди.

Ахборот-ресурс маркази ўқув жараёни, тарбиявий ишлари ва илмий-тадқиқот фаолиятини таъминлаш учун ўқув, ўқув-услубий, илмий адабиётлар билан етарли салоҳиятга эга таркибий бўлинмалардан биридир. АРМ фойдаланувчилари-китобхонлари кутубхона фонди ресурслари ҳақида интернет орқали lib.tipme.uz веб-сайтидан маълумот олишлари мумкин.

Асосий вазифалари:

  • Китобхонларнинг ахборот маданиятини шакллантириш, миллий тарихи ва маданиятига қизиқиш, ўқиш маданиятини ривожлантириш ва оммалаштириш.
  • Энг янги ахборот технологияларини жорий этиш, корпоратив тармоқларни ривожлантириш.
  • Ахборот-кутубхона фондларини, шу жумладан электрон ва бошқа ахборот воситаларини ахборот тизимига тўплаш механизмини яратиш.
  • Электрон каталогларни, тўлиқ матнли маълумотлар базаларини шакллантириш ва интернетга киришни таъминлаш.
  • Кутубхона ва ахборот маданиятини тарбиялаш, китобхонларни замонавий ахборот қидириш услубларини ўргатиш.
  • ТХКМРМ профилига оид ва китобхонларнинг ахборот эҳтиёжларига мувофиқ ахборот-кутубхона фондини шакллантириш.
  • Маълумот-қидирув аппаратлари, маълумотлар базалари, каталоглар ва картотекаларни ташкил этиш ва юритиш.