Марказ (ТВМОИ) Кадрлар бўлимини 1997 йилдан буён Азизова Ханифа Мирхасиловна бошқариб келиш баробарида Кадрлар масалалари бўйича мухандис Турсунбоева Махфуза Закиржановна ҳам бўлим хужжатлаштириш ишларида ҳар томонлама дунёқараши кенг, креатив фикрлайдиган, манавий баркамол, етакчи ва тажрибали мутахассис сифатида танилиб, 2024 йил январ ойидан бошлаб шу кунга қадар Марказ Кадрлар бўлимини бошқариб келмоқда. Алимова Насиба Нигматулла қизи бўлим ҳужжатлаштириш ишларида фаол иштирок этадиган келажаги бор ёш ходимлардан.
Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагиларидан иборат:
- ТХКМРМ Низоми асосида ички тартиб қоидаларни тасдиқлайди;
- Ходимларни ишга қабул қилиш, ишдан бўшатиш буйруқлари;
- Марказда фаолият олиб бораётган профессор ўқитувчилар малака ошириш жараёнлари (БИММ ва ҳ.к.);
- Бўлимдан чиқарилган ҳар бир буйруқни қайд этиб борилиши;
- Ҳар бир ходим ҳужжатларининг электрон тизимлилиги;
- Ҳодим билан тузиладиган моддий жавобгарлик шартномалари;
- Ходимлардан келиб тушган касаллик варақалари қайдномаси;
- Клиник ординатурага қабул қилинган клиник ординаторлар ҳужжатларининг расмийлаштирилиши;
- Харбий хизматга лаёқатли ходимларнинг карточкаси (Т-2) формаси билан туман бўлинмалари билан фаолияти;
- Кафедра мудирлари, профессор, доцент ва илмий ходимларни, профессор-ўқитувчилар таркибини лавозимларга ўтказиш масалалари йиғилишида иштирок этилиши;
- Профессор-ўқитувчилар таркиби ва бошқа таркибий бўлинмалар учун резервлар тайёрлаш масаласини кўриб чиқилиши;