Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўлими Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожрантириш марказининг энг керакли замонавий ва жадал ривожланаётган бўлимларидан биридир. Ҳар ой, йилдан-йилга, марказ фаолиятининг илк даврларидан тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўлимида ўқув цикллари тингловчиларининг ҳужжатларини қабул қилиш ва танлаш бўйича улкан ишлар амалга оширилмоқда. Барча масъулиятли ишлар ўқув бўлими бошлиғи ва деканлар бошчилигидаги методистлар, ҳамда факультет инспекторларининг зиммасига тушади.
Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўлими бешта факультетни ўз ичига олган ўқув бўлими ва деканатдан иборат: терапия, жарроҳлик, педиатрия, тиббий профилактика, менежмент ва соғлиқни сақлашни бошқариш.
Ўқув жараёнини бошқаришда ҳал қилинадиган вазифалар ҳажми ва мураккаблиги ошиб бориши билан кафедралар, факультетлар ва бошқа таркибий (илмий ва маъмурий) бўлинмаларни ягона тармоққа бирлаштирган ахборот-таълим муҳитини яратиш зарурати туғилди
Электрон деканат ҳужжат айланишини электрон шаклда соддалаштириш ва амалга оширишга имкон беради. Электрон деканатни биргаликда жорий этиш сўралган маълумотларни тўплаш, қайта ишлаш ва олиш жараёнларига сарфланган вақтни камайтиради, ҳар қандай ҳисобот шаклларини олиш тезлиги ва қулайлигини, кафедралар ва деканат ишининг сифати, ҳамда самарадорлигини оширади, шунингдек архив фондини яратиш ва сақлашга ёрдам беради. Электрон деканатни жорий этиш ўқув жараёнини такомиллаштириш бўйича муайян қарорларни қабул қилиш натижаларини аниқроқ ва сифатли баҳолашга имкон беради, факультетлар ва ТХКМРМнинг бошқа барча бўлимлари фаолияти самарадорлигини оширади, ўқув жараёни сифатини яхшилайди, шунингдек ягона электрон маконда барча бешта факультетнинг фаолиятини сақлашга ёрдам беради.
Марказнинг узоқ тарихи давомида Тиббиёт ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил этиш бўлими ҳар доим дипломдан кейинги таълим тизимининг меъёрий-ҳуқуқий базаси доирасида бўлим ходимларининг малакаси, бебаҳо ҳаётий тажрибасига таянади.