Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Терапия факультети

Терапия факултети декани
Тиббиёт фанлари доктори, профессор, кафедра мудираси. Хамрабаева Феруза Ибрагимовна
ORCID: 0000-0002-4872-5356
Иқтибос: Ўтиш
Алоқа маълумотлари:
Телефон: (+99871) 267-56-02
E-mail: kh.feruza@yandex.ru

Факультет тарихи:

ТХКМРМ Терапия факультети 1936 йили ташкил қилинган. Турли йилларда факультет 10 дан ортиқ кафедралардан иборат бўлган. Ҳозирги пайтда факультет қуйидаги кафедралардан иборат:

  1. Ички касалликлар кафедраси
  2. Кардиология ва геронтология, интервенцион кардиология ва аритмология курси билан кафедраси
  3. Гастроэнтерология ва физиотерапия кафедраси
  4. Эндокринология кафедраси
  5. Пулмонология ва фтизиатрия кафедраси
  6. Клиник аллергология курси
  7. Гематология ва трансфузиология кафедраси
  8. Акад. А.Р. Раҳимжонов номидаги Неврология кафедраси
  9. Дермато-венерология ва косметология кафедраси
  10. Психиатрия ва психотерапия кафедраси
  11. Функционал диагностика кафедраси

Мақсадимиз– ҳозирги жадал ривожланаётган замонда касалликларни замонавий технологиялар ва деярли хар йили янгиланиб, бойитилиб  бораётган клиник  тавсиялар асосида даволаш, профилактика ишлари бўйича назарий билим ва амалий кўникмаларини такомиллаштириш, уларни кундалик амалиётда қўллаш, ҳамда  шифокорнинг янги касбий компетенцияларни эгаллаб халқаро стандартларга жавоб берадиган рақобатбардош малакали кадрлар тайёрлаш

Қадриятимиз-

  • Инсон саломатлиги йўлида ғамхўрлик
  • Миллий анъаналарга содиқлик
  • Устоз-шогирд анъаналарини қадрлаш
  • Жамоавийлик
  • Янги билимларга шаффофлилик

Таълим дастурлари мақсади: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган шифокорларнинг профессионал компетенцияларинин такомиллаштириш асосида терапияда учрайдиган касалликларни келиб чиқиш сабабини ва ҳолатларини эрта аниқлаш, маҳоратини ошириш, самарали даволаш, профилактика тадбирларинии амалга ошириш бўйича касбий билим ва кўникмаларни мукаммаллаштириш ва янгилашдан иборат