Марказ бош юристконсультнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари
Марказнинг бош юристконсультининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистонг Республикаси Президентининг 19.01.2017 йилдаги ПҚ-2733-сонли “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори билан белгиланган, яъни:
Давлат органлари ва ташкилотлари юридик хизматлари фаолиятининг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
- Давлат органлари ва ташкилотларининг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
- Давлат органлари ва ташкилотлари томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликга мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
- Давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
- Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
- Шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, давлат органлари ва ташкилотларининг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш.
- Бош юристконсульт Марказнинг Устав ва Низомида қайд этилган вазифаларни бажаришдан иборат.