Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими

Техник фойдаланиш ва хўжалик бўлими электротехника, алоқа, автотранспорт логистикаси, "ШИФОКОР" МТЁ шунингдек, турар-жой, маъмурий ва ўқув биноларининг мажмуаси бош маъмурий ва иқтисодий масалалари учун маъсул бўлимлардан бири.

Бўлимда 48 нафар ишчи-ходим, мухандис, фаррош, қоровул ва малакали ҳайдовчилар хизмат қилишади. Марказнинг тўлиқ мукаммал ишлаши учун электр манбаи, совуқ ва иссиқ сув, газ, мебель ўқув қуроллари, маиший хизматлар, барча турдаги ёрдамчи ишларни сифатли бажаришни ўз ичига олади. Фаррошларимиз тозаликни сақлаб, қоровулларимиз ҳушёрликни ошириб хизмат қилишмоқда.

Марказ ҳовлисида бегона машиналарнинг рухсатсиз киргизмаслигини қоровул ходимларнинг назорати билан бирга ишлаш. Ишчиларни меҳнат-муҳофазаси, хавфсизигини, вақтинча ёнғин ҳавфсизлигини камчиликларини бартараф қилишдир.

Марказга тегишли бўлган ертўла қисмидаги муҳандислик бўлинмалари (узел) кран ва задвижкаларни созлигини бартараф қилиш, ишловчи техник ходимларнинг назоратини таминлаш вазифаси йўлга қўйилган.

Техник-муҳандис С.Сайфиддинов марказни барча хўжалик ишлари ҳудуднинг тозалиги, катта ва кичик залларнинг тайёргарлиги тозалиги, иссиқ-совуқ сув таминоти, чиқиндиларнинг вақтида олиб кетилиши, алоқа воситалари, кузатув камераларининг ишлаши. Барча ишчи техник ходимларни назорати, келиб-кетишини таминлаш.

Тамирланадиган обектларни рўйхатини тузиш, смета ҳужжатларини тайёрлаш. Ҳар бир коммунал ташкилотлар билан ҳужжатларни вақтида ижросини таъминлаш назоратга олиш вазифаси юклатилган.

Бўлим ходимлари марказ ҳаётидаги ҳар тадбир, ўқув жараёнлари, таминот масалалари, машина – механизм, умумий овқатланиш, ўқув жиҳозлари билан таминлашда ўз меҳнатларини аямайдилар. Марказимизнинг гуллаб яшнашига ўз ҳиссаларини қўшадилар.