Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Касаба уюшмаси

ТХКМРМ Касаба уюшма қўмитаси раиси
Касаба уюшма қўмитаси раиси Халимбетов Ғуломжан Султанбаевич
ORCID: 0009-0001-6894-1515
Иқтибос: Ўтиш
Алоқа маълумотлари:
Телефон: (+99897) 714-21-41
E-mail: gulom76_tipme@mail.ru

1998 йилда ИИ – Тошкент Давлат тиббиёт олийгоҳининг даволаш факультетини битирган.

1998-2001 йилда Педиатрия ИТИ биохимия лабораториясида кичик илмий ходим лавозимида ишлаган.

2001-2003 йилда Педиатрия ИТИ «Неонатология» мутахассислиги бўйича клиник ординатурани тамомлаган.

2006 йилда «Болаларда СВГБ клиник-биокимёвий характеристикаси ва гаптоглобин фенотипига боғлиқлиги» мавзуида номзодлик диссертация ишини ҳимоя қилган.

2006-2009 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг клиник лаборатор диагностика кафедрасида катта ўқитувчи лавозимида ишлаган.

2009-2011 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг болалар неврологияси кафедрасида докторантурани тамомлаган.

2018 йилда «Болаларда асаб тизими зарарланиш асоратлари ва клиник-биокимёвий параллеллар» мавзуида докторлик диссертация ишини ҳимоя қилган.

2018-2023 йилда клиник ординатура декани лавозимига сайланган.

2010 йилдан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институтида Касаба уюшма қўмитаси раиси бўлиб ишлаб келмоқда.

ЎЗБEКИСТОН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФEДEРАЦИЯСИ ТОМОНИДАН БEЛГИЛАБ БEРИЛГАН КАСАБА УЮШМАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ

Давлат, иш берувчилар, бошқа нодавлат нотижорат ташкилотлар ва касаба уюшмалари ўртасида ижтимоий шерикликни кенгайтириш ҳамда янада мустаҳкамлаш.

2. Меҳнат ва ижтимоий – иқтисодий масалалар, республикада фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини ривожлантиришга оид қонун хужжатларини ишлаб чиқишда, амалдаги норматив – ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилишида фаол иштирок этиш.

3. Касаба уюшмалари тизимини, барча бўғин касаба уюшмалари органлари, бошланғич ташкилотлар фаолиятини такомиллаштиришни давом эттириш, кадрлар билан ишлаш тизимини такомиллаштириш.

4. Аҳолини, айниқса, ёшларни иш билан таъминлашга, янги иш ўринлари кўрсаткичларининг ишончлилигини таъминлашга фаол кўмаклашиш, иш ўринларида меҳнат муҳофазаси қоида ва нормаларига мувофиқ хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш.

5. Меҳнаткашлар, айниқса, ёшлар ўртасида ўтказиладиган маданий – маърифий, спорт – соғломлаштириш ишлари сифатини, касаба уюшмаларининг туризмни ривожлантириш бўйича фаолиятлари самарадорлигини ошириш.

6. Ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини замон талабларига биноан сифатли соғломлаштиришни ташкил этиш.

7. Бошқа мамлакатларнинг касаба уюшмалари билан ўзаро манфаатли ҳалқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

8. Давлат дастури, касаба уюшмаларининг тармоқ ва ҳудудий дастурлари бажарилишини таъминлаш.

9. Оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликни мустаҳкамлаш, касаба уюшмалари тизимига ахборот

КАСАБА УЮШМАСИНИНГ МАҚСАД ВА ВАЗИФАЛАРИ

1. Касаба уюшмасининг асосий мақсади – касаба уюшма аъзоларининг меҳнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларини мухофаза қилишдан иборатдир.

2. Касаба уюшмасининг асосий вазифалари:

аъзоларининг миллати, жинси, ёши ва диний эътиқодидан қатъи назар мехнат қилиш, ишни ва касбни эркин танлаш, адолатли мехнат шароитида ишлаш, ишсизликдан химоя қилинишига доир конституттсиявий хуқуқларини ҳимоя қилиш;

меҳнатга ҳак тўлаш ва меҳнат тартибининг ижтимоий адолатли тизимини жорий этишга ва унга риоя қилишга кўмаклашиш;

касаба уюшма аъзоларининг маънавий – маърифий савиясини ошириш, бўш вақтларини ва дам олишларини мазмунли ташкил этиш;

таълим ва соғлиқни сақлаш ривожланиш даражасига кўра ходимлар малакасининг оширилишига ва касбий қайта тайёрланишига, аттестациядан ўтишларига кўмаклашиш;

касаба уюшма аъзоларининг нисбатан меҳнат қонунчилиги, меҳнатни муҳофаза қилиш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қонунлари талабларига риоя қилинишини назорат қилиш, уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини амалга ошириш;

ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини соғломлаштириш, жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланишларига кўмаклашиш;

иш берувчи билан тармоқ ва ҳудудий жамоа келишувлари, юридик шахс мақомига эга муассаса ва ташкилотлар маъмуриятлари билан жамоа шартномалари тузиш, уларнинг бажарилиши устидан назорат қилишни ўрнатиш;

касаба уюшма аъзоларининг мехнат, ижтимоий, иқтисодий, маънавий, интеллектуал ҳуқуқ ва манфаатларига тегишли Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ҳукумат карорлари, меъёрий хужжатларни тайёрлашда иштирок этиш;

жамоа меҳнат низоларини бартараф этишда иштирок этиш.