Тошкент врачлар малакасини ошириш институти (ТХКМРМ) қошидаги травматология ва ортопедия кафедраси 1940 йилда Б.И. Берлинер бошчилигида ташкил қилинган. Кафедранинг ташкил топиши Улуғ Ватан уруши даврига тўғри келган ва шу тариқа кафедра ходимлари нафақат мутахассис-врачларни тайёрлаш билан чекланмай, балки Улуғ Ватан уруши ногиронларини даволаш билан боғлиқ бўлган илмий ишлар билан хам шуғулланганлар. 1952 йилда кафедра доцентлик курсига айлантирилиб, қайта ташкил этилган. Бу даврда ўқув ишларини кафедра ассистенти Марченко М.И. олиб борди.
Б.И.Берлинер
1955 йилда доцентлик курси мудир лавозимига ТОИТИ нинг катта илмий ходими Н.М. Шаматов сайланган 1960 йилда доцентлик курси қайтадан травматология ва ортопедия кафедрасига айлантирилиб, штатида кафедра мудири Н.М. Шаматов ва икки ассистент, М.И.Марченко хамда тиббиёт фанлари номзоди В.В.Синёв бўлганлар.1964 йилда кафедра 5 кишидан иборат бўлиб, кафедра мудири профессор Н.М.Шаматов, доцент В.В.Синёв, ассистентлар, тиббиёт фанлари номзоди Ф.К.Мақсумова, У.С.Исломбеков, Ш.Ш.Хамраев.
Н.М. Шаматов
1975 йил июнь ойида докторлик диссертациясини ёқлагач кафедра мудири лавозимига Ш.Ш. Хамраев сайланди. 1976 йилда профессор илмий унвони берилди. 1974 йилда докторлик диссертациясини кафедра ассистенти Исломбеков У.С. ёқлаб, 1977 йил май ойида ТОИТИ қошидаги жарохат асорати бўлимига илмий рахбар этиб тайинланди. Кафедра ассистенти У.С. Исломбеков ўрнига К.Йулдошев таклиф этилди.
Ш.Ш.Хамраев
1985 йилда профессор Ш.Ш.Хамраевнинг бошқа ишга утиши муносабати билан кафедра мудири лавозимига тиббиёт фанлари доктори У.С. Исломбеков тайинланди. Ф.К. Мақсумова ўрнига эса ассистент лавозимига тиббиёт фанлари номзоди А.И.Ғиёсов тайинланди ва 1988 йилгача ишлади.Кейинчалик кафедра ассистенти лавозимига тиббиёт фанлари номзоди К.Р.Намозов таклиф қилинди. Доцент В.В.Синёв 1992 йилгача кафедрада иш фаолиятини олиб бордилар.
1992 йил доцент В.В. Синёв нафақага чиқиши ва бошқа ишга ўтиши муносабати билан кафедра доценти лавозимига т.ф.н. К.Р.Намазов тайинланди. 1996 йилда доцент Қ.Р.Намозов касаллик натижасида ногиронлик нафақасига чиқди. 1997 йилдан доцент лавозимида Х.М.Каримов ишлаб келмоқда
У.С. Исломбеков
2004 йил сентябрь ойида кафедра мудири этиб т.ф.д. профессор М.Ж. Азизов тайинланди, профессор У.С.Исломбеков кафедра профессори лавозимида иш фаолиятини давом эттирди.М.Ж. Азизовнинг кафедрага рахбарлиги даврида 100 ортиқ илмий ишлар чоп этилди, 10 ортиқ ихтиро ва фойдали моделлар ишлаб чиқилди, 20дан ортиқ илмий-амалий конференция, форум ва травматолог-ортопедлар йиғилиши ўтказилди, чет мамлакатлардаги илмий текшириш институтлари ва илмий амалий марказлари билан хамкорлик ишлари олиб борилган. М.Ж. Азизов катталар ортопедиясининг энг етакчи мутахассиси хисобланиб, Ўзбекистон Республикасида йирик бўғимларни эндопротезлаш операциясини жорий килишда энг биринчилардан ва травматология ва ортопедия мактабини ривожлантиришда энг катта хис қўшганлардан бири бўлган. М.Ж. Азизов туфайли хозирги кунда Республикамизнинг барча вилоятларида травматология ва ортопедия сохасидаги мураккаб юқори технологик операцилар кенг қўлланилиб келмоқда.
М.Ж.Азизов
М.Ж.Азизов 2019 йилгача кафедрага рахбарлик килиб келади ва вафот этиши туфайли кафеда мудири вазифасини вактинчалик бажарувчи этиб доцент Х.М. Каримов тайинланди. 2020 йил сентябр ойидан бошлаб кафедра мудири этиб М.Э. Ирисметов тайилланиб ва у хозиргача кафедрага рахбарлик қилиб келмокда.
М.Э. Ирисметов
Хозирги кунда кафедра қўйидаги ўқитувчи-профессорлардан таркиб топган: кафедра мудири тиббиёт фанлари доктори, профессор М.Э. Ирисметов, кафедра доцентлари Х.М. Каримов ва Б.У. Холматов, ассистентлар тиббиёт фанлари номзоди А.Р. Хошимов, Р.К. Қобиловлар.
Кафедра эришган ютуклар: кафедра ходимлари томонидан Республика Соғлиқни сақлаш амалиётига сохадаги диагностика ва даволашда эришилган сўнгги ютуқлар тадбиқ этилди. Хусусан, йирик бўғимларда эндопротезлаш,тизза ва елка бўғими жарохатлари ва касалликларини артроскопик диагностика ва даволаш, узун найсимон суяклар синикларида замонавий остеосинтез усуллари (блокловчи интрамедулляр остеосинтез), умуртқа поғонаси ностабил синиқларида транспедикуляр стерженли фиксация, болаларда оёқ деформацияларини коррекция қилиш. Кафедра Республикада соха буйича ўтказиладиган илмий-амалий конфренция ва съездларнинг асосий ташкилотчиларидан бири бўлиб, унда травматология ва ортопедия сохасидаги эришилган замонавий ютуқлари бўйича маърузалар билан қатнашиб келади.