Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Гендер тенглик ҳақида

Бугунги кунда Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказида  52 та кафедра ва 6 та курсни қамраб олган 5 та факултет фаолият олиб боради: Тиббий профилактика факултети; Терапия факултети; Хирургия факултети; Педиатрия факултети; Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факултети. 

Марказда меҳнат қилиб келаётган  418 та профессор-ўқитувчилар таркибида 3 та академик, 86 та тиббиёт фанлари доктори, 110 та профессор ва 170 дан ортиқ тиббиёт фанлари номзоди, 78 та доцентлар бор. Фаолият юритиб келаётган профессор ўқитувчиларнинг  56% аёллар ва  44% эркаклардир. Марказимизда хаммага тенг имкониятлар яратилган.

Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексида ходимларнинг айрим тоифалари учун назарда тутилган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар қўлланилади.

Хусусан, ҳомиладор аёллар ва боласи бор аёлларни ишга жойлаштириш кафолатлари, аёлларга йиллик таътил, ҳомиладорлик ва туғиш таътиллари тартибини белгилашда бериладиган имтиёзлар, ҳомиладор ва болали аёлларга.

Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказида меҳнат қонунчилигига риоя қилиш, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси ҳолатини аниқлаш ва баҳолаш бўйича тизимли аноним сўров ўтказиш амалиёти йўлга қўйилган. Бундан ташқари, ходимлар кун давомида ўз фаолиятини тўғри режалаштириши учун вақтни бошқаришнинг янги замонавий моделларидан фойдаланиш тарғиб қилинмоқда. Айни пайтда марказда иш ходимларни бошқариш бўйича замонавий тизим -KPI асосида ташкил этилиб, ҳар бир ходимнинг фаолияти индивидуал равишда баҳоланмоқда. Бу ўз навбатида иш жараёнига ижобий таъсир кўрсатади. Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш марказида  аёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш масалалари бўйича Маслаҳат кенгаши ташкил этилган. Кенгашнинг асосий вазифаси марказимизда фаолият юритаётган хотин-қизларнинг ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий фаоллигини, ҳуқуқий билимини ошириш, айниқса, хотин-қизларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, муаммоларни ўрганиш ва ҳал этишда кўмаклашишдан иборат.

Гендер тенглик маданиятини тарғиб қилиш йўлида

Ўзбекистон Республикасининг ЎРҚ-562-сонли “Аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларининг кафолатлари тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти ва аҳамиятини тушунтиришга, аёллар ва эркакларнинг тенг ҳуқуқ ва имкониятларини таъминлаш соҳасидаги муносабатларни тартибга солишга қаратилган материаллар тўплами тайёрланди, марказ ходимларига ҳуқуқий тарғибот ишларининг моҳияти ва аҳамиятини етказиш мақсадида ахборот-маърифий тадбирлар олиб борилмоқда.

 

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ходимлари ҳақида

 

Асосий ходимлар сони

 

 

Илмий унвонга эга ходимлар

Раҳбар ходимлар

 

501

Аёллар сони

304

115

32

Эркаклар сони

197

98

46