Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

ТХКМРМ Тарихи

     Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (Тошкент врачлар малакасини ошириш институти) Ўрта Осиё Республикаларидаги шифокор кадрларнинг малакасини оширишга бўлган эҳтиёжидан келиб чиқиб, Президиум Кенгашининг 1932 йил 22-июнида №459 Қарорига асосан ташкил топган. Тошкент врачлар малакасини ошириш институтининг мақсад ва вазифалари фаолиятнинг илк давриданоқ аниқ белгилаб олинди. Булар:
– шифокорларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш;
– илмий кадрларни тайёрлаш;
– соғлиқни сақлаш тизимига ташкилотчи раҳбарларни тайёрлаш;

         Марказнинг ривожланиш босқичлари соғлиқни сақлаш тизимининг энг қийин даврларига тўғри келди. Ўша даврларда республиканинг шаҳар ва қишлоқларида врачларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш, миллий кадрларни шакллантириш, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматнинг сифатини ошириш, ўта хавфли юқумли касалликларни олдини олиш ва уларни бартараф этиш масалалари энг катта муаммолардан бири бўлган.

     Машаққатли бир  даврда марказда кафедраларнинг ўқув услубий, илмий-амалий  фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш каби вазифалар оғишмай амалга ошириб келинди. Биринчи маротаба 6 та кафедра иш бошлади ва 84 та врачнинг малакаси оширилди. Ҳаёт билан ҳамнафас тарзда марказ ҳам тараққий этиб борди ва соғлиқни сақлаш тизимида кадрларнинг малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш бўйича ўз фаолиятини такомиллаштириб борди.

         ТХКМРМга тамал тошини қўйган, унинг ривожига улкан ҳисса қўшган йирик фан арбоблари, профессор-ўқитувчилар, ассистентлар ўзларининг фидоий меҳнатлари билан марказ ҳаётида ўчмас из қолдирдилар. Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг собиқ ректорлари Ж.С. Пулатов, М.Б. Султонов, З.А.Даминов, М.А.Мирзамуҳамедов, Қ.С.Зоиров. Х.Х.Хусанов  ва А.Р.Рахимжоновларнинг ушбу  даргоҳни бугунги нуфузига эришишида беназир меҳнатлари бор.

       Узоқ йиллар давомида шаклланиб, ривожланиб, давр талабига мослашиб борган ТХКМРМда турли даврларда фаолият олиб борган моҳир  устоз педагогларнинг хотираси, бизга қолдирган билим ва тажрибалари доимо ёдимизда сақланади. Уларнинг номларини эҳтиром ила тилга оламиз, профессорлар С.А.Аъзамхўжаев, Н.А.Шаматов, К.Ю.Юлдашев, Н.К.Бобохўжаев, З.М.Жамолова, А.С.Зарзар, Г.Т.Ибрагимов, Д.С. Каримов, А.А.Каланходжаев, Х.Н. Муратова, А.Р. Мансуров, Ш.Ш. Шомансуров ва бошқалар.

       Президент  Фармонлари  ва  Қарорларида,  “Ўзбекистон  Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш Давлат дастури”, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, “Соғлом авлод учун” Давлат дастурларида узлуксиз таълимни такомиллаштириш, мутахассисларни бутун меҳнат фаолияти давомида касбий маҳоратини ошириб боришга имкон яратади. Кадрларни малакасини ошириш ва ихтисослаштириш бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири саналади.

       Йиллар давомида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг нуфузи ортиб борди, аммо мақсад ва вазифалари ўзгармади. Марказда олиб бориладиган илмий тадқиқотлар, яратилган ўқув-услубий қўлланмалар дипломдан сўнги ўқитиш ва қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга ва юқори малакали врач кадрларни тайёрлашга хизмат қилди.

    Ҳозирги кунда ТХКМРМда 52 та кафедра ва 6 та курсни қамраб олган 5 та факультет фаолият олиб боради: Тиббий профилактика факультети; Терапия факультети; Хирургия факультети; Педиатрия факультети; Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети.  

       Республикадаги энг нуфузли, етакчи илмий-амалий тиббиёт марказларида марказнинг ўқув базалари жойлашган бўлиб, РШТТЁМ, РИКИМ, Гематология ва қон қуйиш илмий тадқиқот институти, В.Воҳидов номидаги хирургия илмий маркази, Тери-таносил касалликлари ИТИ, Фтизиатрия ва пулмонолигия ИТИ, Педиатрия ИАТМ, Травматолгия ва ортопедия ИТИ шулар жумласидандир. 1-ШКШ ТХКМРМнинг асосий клиник базасидир.

      ВМнинг 04.04.2017даги №174 Қарорини ижроси борасида ТХКМРМда Марказий ташкилий услубий кенгаш тузилиб, унинг таркибида нафақат марказ ходимлари, балки Республиканинг барча малака ошириш факультетлари ходимлари жамланган.

       Мапрказда хормай – толмай  меҳнат  қилиб  келаётган  418 та профессор-ўқитувчилар таркибида 3 та академик, 86 та тиббиёт фанлари доктори, 110 та профессор ва 170 дан ортиқ тиббиёт фанлари номзоди, 78 та доцент бор. Уларнинг кўпчилиги “Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш аълочиси” нишонига сазовор бўлишган.     Марказимизда Ўзбекистон Қахрамони профессор Камилов Холиджон Махамаджонович ҳам меҳнат қиладилар.

        ТХКМРМ жамоасида эл юрт таниган, кўзга кўринган олимлар:   Ўзбекистон Қахрамони профессор Х.М.Камилов, ЎзФА Академиги, А.М.Убайдуллаев, Ф.Г.Назиров, С.М.Бахрамов профессор Дж.М.Сабиров профессор Х.А.Акилов, соғлиқни сақлаш ташкилотчиси  профессор Д.А.Асадов, профессор А.А.Фазилов, профессор Б.Г.Гафуров ва бошқалар «Эл-юртҳурмати» ордени соҳиблари фидокорона меҳнат қилмоқдалар.