Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими

“Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш” бўлими Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, Вазирлар Маҳкамасининг тиббиёт ходимларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш масалаларига оид қарорлари, Олий ва ўрта махсус таълим ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг меъёрий ҳужжатлари ва услубий кўрсатмаларининг ижросини таъминлаш, ўқитиш сифатини оширишга кўмаклашиш, жараённи назорат ва таҳлил қилиш мақсадида 2000 йил ташкил қилинган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 07 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666 қарорига асосан бўлим қайта номланди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 1999 йил 12 январдаги 12-сонли ва 29 мартдаги 140-сонли “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби”га асосан, ижро интизомини мустаҳкамлаш масалалари юритилишини  назорат қилади. Кафедраларда хужжатлар юритиш, режанинг бажарилиши, тингловчилар томонидан ўқитиш сифатини баҳолаш, хужжатлар ижроси бўйича ўрганишлар ўтказиш ва марказнинг Олимлар кенгашида мухокамага қўйиш, Коррупцияга қарши курашиш Сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни бахолаш Услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш, одоб аҳлоқ қоидалари юзасидан ўрганишлар ўтказиш ва коррупциявий хатти-харакатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш регламентлари барча кафедраларга ва ходимларга етказиш.

 

Бўлим фаолияти

Бўлимнинг асосий вазифалари этиб, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг юқорида қайд этилган 1999 йил 12 январдаги 12-сонли ва   29 мартдаги 140-сонли “Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, хўжалик бирлашмалари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш ҳамда ижро интизомининг аҳволи мониторингини олиб бориш Тартиби”га асосан, девонхона томонидан юритилаётган ҳужжатларни рўйхатга олиш  тартиби, ҳужжатлар мониторинги, Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан ишлаш тартибига асосан олиб борилаётган ҳисобот журнал ва карточкалари юритилишини  назорат қилиш белгиланган.

Бўлим томонидан тақдим этилган ижро интизоми ҳолати мунтазам равишда директор ва Илмий кенгаш йиғилишларида муҳокама қилиб борилади.

Марказ профессор–ўқитувчилари томонидан ўтказилаётган машғулотларнинг сифати, меъёрий ҳужжатлар мавжудлиги, курсантлар давоматини мунтазам равишда ўрганиш ва натижалар юзасидан маълумотни раҳбариятга тақдим этиш бўлимнинг асосий вазифаларидан бири хисобланади.

Ваколати доирасида бўлим Марказда таълим стандартлари мониторингини ташкил қилиш масалалари бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади,  қарор ва бўйруқларни ижросини таъминлаш тизимини ишлаб чиқади ва ижроси юзасидан назорат ўрнатади. Ижрочилик фаолиятини таҳлил қилиш асосида аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича амалий ва услубий ёрдам кўрсатади. Профессор-ўқитувчилар фаолиятини баҳолашнинг рейтинг усулларини тадбиқ этилишини амалга оширади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармон, қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Олий таълим вазирлиги, бошқа вазирлик ва идораларнинг таълимга оид меъёрий ҳужжатлари, ҳайъат қарорлари, бўйруқлари хамда Марказ Низоми ва мазкур Низомга мувофиқ, марказ Илмий кенгаш мажлиси қарорларини кафедраларда, бўлимларда ижроси юзасидан таҳлил олиб бориш, марказда таълим стандартларига ҳамда таълимга оид меъёрий хужжатларга амал қилинишини текшириш, марказ директори томонидан  тасдиқланган йиллик режа асосида амалга ошириш, марказ таркибидаги бўлимлардан ҳамда факультет ва кафедралардан йиллик иш режа, ҳисобот ва бошқа ҳужжатларнинг ижроси бўйича текширув ўтказиш, текшириш ўтказиш жараёнида ҳужжатларини тақдим этишдан бош тортиш ва уни ўтказишга тўсқинлик қиладиган бошқа ҳаракатларда бўлим Марказ директорига мазкур ходимга нисбатан меҳнат кодексига мувофиқ чоралар кўриш, ҳатто эгаллаб турган лавозимидан бўшатилиши бўйича таклифлар киритиш, текширишнинг сифатли ўтказилиши, аниқланган ҳато ва камчиликларни бартараф қилиш юзасидан текширилаётган бўлим, факультет ҳамда кафедраларга ўз вақтида текширувлар бўйича таклифлар киритади ва уларнинг бажарилиши устидан назоратни ўрнатиб боради. 

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Узлуксиз касбий таълим жараёнини мониторинг қилиш ва сифатини баҳолаш бўлими  иш юритиш ва ҳужжатлар билан ишлашни ташкил этиш, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари билан  ишлаш тартиби бўйича йўриқнома ва буйруқ ишлаб чиқилиб, бўлимлар, факультет ва кафедра ходимлари иштирокида семинар йиғилишлар ташкил этиб, кафедраларда ўрганишлар ўтказиб келмоқда.

Кафедраларда аниқланган камчиликлар кафедра мажлис баёнларини ўз вақтида ва тўлиқ расмийлаштирилмаганлиги, электрон ҳужжатлар базаси яратилмаганлиги каби камчиликлар аниқланиб, кўрсатмалар бериб келинмокда. Ўқув йили давомида 55 та кафедра фаолиятлари ўрганилиб, Олимлар кенгашида мунтазам муҳокамалар ўтказилади, камчилик муаммолар аниқланган кафедра мудирлари  ва ходимларига кўрсатмалар бериб келинмоқда.

Бўлим томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 октябрдаги  “Давлат фуқаролик хизматчилари томонидан одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча 
чора-тадбирлар тўғрисида”ги 595 сонли қарори ижроси юзасидан ички ҳужжатлар қабул қилиниб, мунтазам ходим ва тингловчиларга етказилиб келинмоқда.             

Шунингдек,Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 июлдаги ПҚ-5177-сон “Коррупцияга қарши курашиш фаолиятини самарали ташкил этишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли амалга ошириш хамда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2022 йил  1 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида коррупцияга қарши курашиш хамда уни олдини олиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 71-сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида марказнинг 2022 йил 28 март куни 32-ич сонли буйруғи ишлаб чиқилиб,  Олимлар кенгашида коррупцияга қарши курашиш бўйича сиёсати, коррупциявий хавф-хатарларни бахолаш услубиёти, манфаатлар тўқнашувини бошқариш бўйича Низоми, коррупциявий ҳатти-ҳаракатлар тўғрисида келиб тушган хабарларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш Регламентлари барча кафедраларга ва ходимларга презентация шаклида мунтазам  маъруза қилиниб, иш жараёнларида фойдаланиш учун кўрсатмалар тақдим этилиб келинмоқда.