“Олий таълим муассасалари тўғрисида”ги Низомга мувофиқ Марказ фаолиятининг асосий масалаларини кўриб чиқиш учун директор ҳузурида ва унинг раҳбарлигида Марказ Олимлар кенгаши ташкил этилади. Олимлар кенгашининг асосий вазифаси юқори ташкилотларнинг қарорлари ва амалий соғлиқни сақлаш эҳтиёжларини амалга ошириш учун бутун жамоанинг саъй-ҳаракатларини бирлаштиришдан иборат.
Марказ олимлар кенгаши 3 йил муддатга сайланади. Заруратга қараб Марказ Олимлар кенгаши таркибига тузатишлар ва ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Марказ олимлар кенгаши вазифалари:
• ўқув жараёнини ташкил этишнинг барча масалалари бўйича қарорларни кўриб чиқади;
• ўқув жараёнини ташкил этишнинг барча масалалари бўйича қарорлар қабул қилади;
• илмий тадқиқот режаларини тасдиқлайди;
• факултетлар, кафедралар ва бошқа таркибий бўлинмаларни ташкил этиш (тугатиш) масалаларини ҳал қилади;
• профессор-ўқитувчиларнинг лавозимларини тўлдириш масалаларини кўриб чиқади: раҳбар, кафедралар, профессорлар, доцентлар ва илмий ҳодимлар;
• профессор-ўқитувчилар ва бошқа таркибий бўлинмалар захирасини тайёрлаш масалаларини кўриб чиқади;
• Марказ деканлари, кафедра ва бўлим мудирларининг факултет, кафедра ва бўлимларнинг ўқув-услубий, илмий-тадқиқот ва тиббиёт ишлари бўйича ҳисоботларини кўриб чиқади;
• Марказ фаолиятига оид бошқа масалаларни кўриб чиқади.
1. Марказ Олимлар кенгашининг мажлислари ҳар йили ишлаб чиқиладиган режа асосида ўтказилади. Иш режаси Марказ Олимлар кенгашида кўриб чиқилгандан сўнг директор томонидан тасдиқланади.
2. Олимлар кенгаш қарорлари очиқ овоз бериш йўли билан, оддий кўпчилик овоз билан, профессор-ўқитувчилар таркиби, илмий унвонлар бериш бўйича танловлар ўтказилганда еса белгиланган тартибда яширин овоз бериш йўли билан қабул қилинади.
3. Марказ Олимлар кенгашининг мажлислари ҳар ойда (навбатдан ташқари бўлиши мумкин) ўтказилади ва баённома билан расмийлаштирилади, улар Олимлар кенгаши раиси ва котиби томонидан имзоланади.
4. Қарорнинг бир нусхаси ички назорат инспексияси бўлимига топширилади, у Олимлар кенгаш котиби билан биргаликда қарорлар ижросини тизимли текширишни ташкил этади, Олимлар кенгаши раиси ва аъзоларига қарорларнинг бажарилиши тўғрисида ахборот беради.