Кафедранинг клиник базаси Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий-амалий тиббиёт марказида жойлашган бўлиб, хозирда кафедра ихтиёрида 2 та ўқув хона, 1 та симуляцион хона ва маъруза зали мавжуд. Уқув хоналар ва маъруза зали замонавий ўқув воситалари билан жихозланган бўлиб, тингловчилар учун барча шарт шароитлар яратилган.
Кафедра базаси манзили – ЎзР ССВ РИТОИАТМ, Тошкент ш., Яшнобод тумани, Махтумкули кўчаси 78.
Телефон – 71 2320002
Электрон почта – trav-ort@rambler.ru, travmatologiya@tipme.uz
Ўқув хоналардаги ўқув машғулотлар
Маъруза залидаги ўқув машғулотлар
Симуляцион хонадаги муляжларда ўқув машғулотлар
РИТОИАТМ илк бор 1932 йилда Ўрта Осиё миқёсида таянч-харакати тизими жарохатлари ва касалликлари бўйича ихтисослашган илмий ва амалий муассаса сифатида Травматология ва ортопедия илмий амалий текшириш институти номи билан ташкил топган. Хозирги кунда Ўзбекистон Республикаси ССВ Республика ихтисослаштирилган травматология ва ортопедия илмий амалий тиббиёт маркази номи билан Республикада травматология ва ортопедия сохасидаги етакчи илмий-амалий даргох сифатида иш юритиб келмоқда. РИТОИАТМ иккита бинодан ташкил топган бўлиб, 270 койкалар, 12 та операцион блоклар ва 13 та клиник бўлимлар мавжуд.
Кафедра клиник базасининг ташқи кўриниши
Операцион блокларнинг кўриниши
Шунингдек клиник база биносида ЎзР ССВ қошидаги Республика тиббиёт кутубхонасиниг филиали мавжуд бўлиб, ундан кафедра ходимлари, клиник ординаторлар ва цикл курсантлари тўлиқ фойдаланишади.
Кутубхона
Кафедранинг ходимлари марказ клиник бўлимларида ўқув машғулотларни ва даволаш ишларини олиб борадилар. Хар бир кафедра ходими турли бўлимларга бириктирилган бўлиб, иш жараёнида ушбу бўлимларда амбулатор ва стационар даволаш ишларини мунтазам равишда олиб борадилар. Шунингдек кафедра мудири бошчилигида доимий равишда цикл тингловчилари ва клиник ординатор учун бўлимларда беморлар кўриги утказилиб, кўрикда мастер класслар ва беморларни мухокамаси ўтказилиб, ўқув машғулотлар интерфаол тарзда кечади.
Кафедра мудири бошчилигидаги бўлимларда беморлар кўриги
Кафедра ходимларининг даволаш ишларидаги фаоллиги
Кафедра ходимларининг жаррохлик амалиёти
Кафедра клининк базаси хисобланган РИТОИАТМ катталар ва болаларда харакат таянч тизими аъзолари жарохати ва уларнинг асоратлари, хамда турли туғма ва орттирилган касалликларни ташхислаш ва даволашга ихтисослашган бўлиб, ушбу касалликлар билан йил давомида ўртача 170000 га яқин беморларга амбулатор ёрдам кўрсатилади ва 10000 мингдан ортиқ беморлар эса стационар даволанадилар. Хозирда ушбу марказ болаларда харакат таянч тизими аъзоларининг турли деформацияларини кам инвазив усулда реконструкция қилиш, катталарда йирик бўғим касалликларини турли замонавий усуллар билан даволаш, артроскопия, эндопротезлаш ва бел умуртқаси касалликларини эндоскопик усулда даволаш борасида етакчи клиникадир. Марказ хамда кафедра Ирисметов Муроджон Эргашевич бошчилигида мунтазам равишда турли ютуқларга эришмоқда.