Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофадан ўқитишни ташкил этиш бўлими

        Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофавий таълим технологиялар бўлими Тиббиёт ходимларининг малакасини ривожлантириш Марказининиг (ТХКМРМ), электрон ва масофавий таълим технологияларидан фойдаланишни таъминлаш, рақамли таълим ресурсларини ишлаб чиқиш ва улардан фойдаланиш, шунингдек, самарали онлайн таълим учун шарт-шароитлар яратишни таъминлайдиган таркибий бўлинмаси 2019 йилда ташкил қилинган.

       Масофавий таълимнинг асоси масофавий таълим серверларига кириш имконига эга тингловчининг мақсадли ва бошқариладиган мустақил иши бўлиб, у индивидуал жадвал бўйича ўзи учун қулай вақтда ўқиши ва педагог билан интерактив мулоқот қилиши қобилиятига эга.

       Масофавий таълимдан фойдаланган ҳолда ўқув жараёни Марказий ўқув-услубий кенгаш томонидан тасдиқланган ўқув режалари ва таълим жараёнини тартибга солувчи амалдаги меъёрий ҳужжатларга мувофиқ амалга оширилади.

       Масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқишга тингловчини қабул қилиш тегишли ўқув йили учун Марказга қабул қилиш қоидаларида белгиланган тартибда амалга оширилади.

       Масофавий таълимдан фойдаланадиган таълим дастурлари ўқитишнинг қуйидаги шаклларида амалга оширилади: ишдан ташқари, иш жойида ва қисман ишдан ташқари.

       Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофавий таълим технологиялар бўлими ТХКМРМ директорининг ўқув ишлар ва инновациялар бўйича ўринбосарига ўз фаолияти тўғрисида ТХКМРМ илмий-услубий Кенгашининг директорига ҳисобот беради.

        Масофавий таълим технологияларидан фойдаланган ҳолда ўқув жараёнини ташкил этиш олий ўқув юртидан кейинги ва узлуксиз тиббий таълим соҳасидаги амалдаги норматив ҳужжатларга, шунингдек Марказнинг маҳаллий ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.

        Замонавий педагогик, ахборот технологияларини жорий этиш ва масофавий таълим технологиялар бўлимининг мақсади – таълим жараёнида замонавий ўқитиш услуб ва технологияларидан самарали фойдаланишни ва онлайн ўқитишни ташкил этиш.

 

Бўлимининг вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • замонавий технологияларни (масалан, интерфаол доскалар, онлайн платформалар, вебинарлар) ўқув дастурларига ва ўқув жараёнига интеграциялаш;
  • профессор-педагогларни ўқув амалиётида ахборот технологияларидан самарали фойдаланиш малакаларини ўргатиш ёки такомиллаштириш;
  • масофавий таълим дастурлари, платформалари ва ресурсларини ишлаб чиқиш ва қўллаб-қувватлаш устида ишлаш;
  • технологияни жорий этиш жараёнларини оптималлаштириш, ўқитиш ва билимларни баҳолаш;
  • замонавий услуб ва технологиялардан фойдаланган ҳолда таълим сифатини оширишга интилиш;
  • таълим дастурларини тўғридан-тўғри тингловчининг яшаш жойида ёки унинг вақтинча бўлган (туриш) жойида ўзлаштириш имкониятини бериш;
  • иш берувчилар ва ижтимоий шериклар билан таълим жараёни сифатидан қониқишини назорат қилиш мақсадида яқин алоқаларни ўрнатиш;

 

Бўлимни иш фаолияти қуйидагилардан иборат:

  • Факултет ва кафедра деканлари билан ҳамкорликда ўз фаолиятини олиб бориш.
  • Янги технологиялар ва ўқитиш усулларини ўрганиш, таълимга инновацион ёндашувларни излаш.
  • Aхборот технологияларидан фойдаланган ҳолда замонавий ўқитиш усулларини ишлаб чиқиш ва жорий этишни амалга ошириш.
  • Педагогларга янги таълим платформалари ва воситаларини (интерфаол доскалар, онлайн-платформалар ва бошқа воситалар) ишлатиш ва ўзлаштиришда ёрдам бериш.
  • Педагоглар учун янги ахборот технологияларидан фойдаланиш бўйича тренинг ва семинарлар ташкил этиш.
  • Деканат ва кафедралар билан ҳамкорликда масофавий таълим дастурлари ва курсларини яратиш ва қўллаб-қувватлаш.
  • Тингловчилар ва педагоглар учун онлайн ресурслардан фойдаланишни таъминлаш.
  • Таълим жараёнига янги технологияларни жорий этиш жараёнларини таҳлил қилиш ва оптималлаштириш.
  • Тингловчилар билими ва фаолиятини баҳолашнинг самарали усулларини ишлаб чиқиш.

 

 Масофавий ўқитишни ташкил этиш учун қуйидагилар қўлланилади:

  • масофавий таълимни бошқариш учун "Moodle" платформаси;
  • Интернетга уланиш ва ундан фойдаланиш учун ахборот-коммуникация инфратузилмаси;
  • ўқув йили учун ишлаб чиқилган таълим мазмуни;
  • фанларнинг электрон ўқув-услубий мажмуалари ва илмий ва ўқув адабиётларининг электрон маълумотлар базаси;
  • компютер техникаси билан жиҳозланган алоҳида ўқув хоналари;
  • техник ва дастурий компонентларнинг ишлашини таъминловчи муҳандис-техник ходимлар;
  • Республика ҳудудида жойлашган таълим ташкилотига тегишли сервер қурилмаси;
  • таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотлар жойлаштирилган расмий веб-саҳифа.