2023 йилдан кафедра базасида симуляцион ўқув хонаси ташкил этилиб, кафедрада амалий машғулотлар юқори даражада ўтказилиб келинмоқда. Симуляцион марказ таянч аъзосининг турли сегментларни имитация қилувчи муляжлар, остеосинтезда қўлланиладиган фиксатор ва уларни ўрнатиш учун ишлатиладиган инструментлар мажмуасидан ва эндоскопик хирургияда ишлатиладиган ускунадан ташкил топгандир.
2023 йилда кафедрадага «DKSORTHO & SHARMA PHARMACEUTICAL PVT.LTD» INDIA компанияси вакили ташриф буйирди ва хамкорлик тўғрисида меморандум имзоланди. Ушбу компания травматология ва ортопедия сохасида қўлланиладиган турли фиксаторлар ва инструментларни ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланади , компания ва кафедра ходимлари орасида кафедранинг симуляцион хонасини жихозлашда ёрдам кўрсатиш борасида мухокамалар ўтказилди.
Ўзбекистон ва Германия орасида тиббиёт сохосидаги, яъни травматолоя ва ортопедия йуналишлари буйича узаро ҳамкорлик алоқаларини янги босқичга кўтариш максадида Германия давлатидан профессор Dirk Stengel ташриф буюрди. Профессор томонидан Германия давлатининг тиббиёт тизими ва травматологик ёрдам кўрсатишнинг Германия мамлакатига хос бўлган хусусиятлари, хамда кайси йуналишларда хамкорлик ишларини олиб бориш мумкинлиги хакида маъруза қилинди. Шунингдек марузадан сўнг ТХКМРМ Травматология ва ортопедия кафедраси мудири профессор Ирисметов М.Э. ва проф. Dirk Stengel сухбатида, кафедра ва Германиянинг BG Hospitals орасидаги хамкорлик ишлари тўғрисида сухбат бўлиб ўтди.
2023 йил август ойида кафедра ассистенти Б.Ў. Холматовнинг PhD диссертациясини илмий иши химояси муваффақиятли ўтди ва бунинг натижасида кафедранинг илмий салохияти янада ошди.