ТХКМРМ МИССИЯСИ
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази миссияси: «Таълим, фан ва инновацион технологиялар интеграцияси асосида юқори малакали соғлиқни сақлаш мутахассисларини тайёрлаш ва қайта тайёрлашни таъминлаш, махаллий соғлиқни сақлашни энг яяхши анъаналарини сақлаб қолиш ва келажак тиббиётини шакллантириш учун илғор халқаро тажрибани жорий этиш».
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
ҚИЁФАСИ
- соғлиқни сақлаш ва тиббиёт соҳасида илмий ва амалий фаолият юритувчи кадрларни малакасини ошириш ва қайта тайёрлашни таъминловчи Ўзбекистондаги етакчи илмий, ўқув ва услубий тиббиёт Маркази
- чуқур фундаментал билим ва ижодий фикрлаш билан ажралиб турадиган юқори малакали профессор-ўқитувчилар жамоаси дарс берадиган нуфузли таълим муассасаси;
- турли йўналишдаги энг яхши махаллий ва хорижий олий таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларнинг тенг хуқуқли ҳамкорлик учун доимо очиқ Марказ;
- олдига қўйилган мақсадга илмий ёндашув, таълим сифатига содиқлик, жамоавий хос ҳамжихатлик рухида юқори самарадорликни таъминловчи ташкилот;
- таълим дастурлари сифатининг юқори даражаси, илғор масофавий таълим тизими, инновацион фаолиятни юқори технологиялар билан бирлаштирган, ўқув жараёни ва илмий тадқиқотлар орасидаги мувозанатни сақлайдиган Марказ;
- миллий ва халқаро мехнат бозорида тиббиёт ходимларининг салохияти ва касбий малакаларига бўлган талабларни амалга оширишларини таъминлай олишларини кафолатлайдиган Марказ;
- ҳар бир ходим ўз ишининг натижалари билан фахрланадиган Марказ;
- барча ходимларнинг сайи харакатлари жамият ва давлат фойдасига қаратилган таълим ташкилоти.