Бўлим тарихи ва ҳозирги кундаги маълумотлари
Илғор тажриба, халқаро ҳамкорлик ва илмий-ахборот тадқиқотлар бўлими ТХКМРМнинг мустақил таркибий бўлинмаси ҳисобланади. Илғор тажриба, халқаро ҳамкорлик ва илмий-ахборот тадқиқотлар бўлими халқаро фаолиятни ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва амалга ошириш, шунингдек марказнинг чет эл фуқароларига таълим хизматларини кўрсатиш, марказни халқаро таълим маконига ва таълим хизматларининг халқаро бозорига интеграция қилиш бўйича ҳамда ахборот билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган.
Бўлимнинг мақсади ТХКМРМнинг халқаро алоқаларини ривожлантириш бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш, унинг Ўзбекистон Республикаси ва хорижий мамлакатлар учун юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга мўлжалланган Ўзбекистон Республикасининг аспирантура ва илм-фан бўйича етакчи маркази функцияларини бажаришини таъминлаш саналади.
Бўлимнинг асосий вазифаси ТХКМРМ ва хорижий мамлакатлар таълим муассасалари билан ҳамкорлик дастурларини амалга оширишни ташкил этган ҳолда академик салоҳиятини, жумладан, профессор-ўқитувчилар, ёш олимлар, стажёрларнинг чет давлатларда малака оширишларини таъминлаш ва шу орқали халқаро алоқаларни амалга ошириш. Марказ профессор-ўқитувчиларининг академик мобиллик дастурларининг бажарилишини ташкил этиш, ҳисобга олиш ва назорат қилиш ҳам бўлимнинг стратегик вазифаси саналади.
Шу билан бирга бўлим томонидан хорижий давлатлар билан ҳамкорликда тиббий-амалий фаолиятлар олиб бориш учун 40 та меморандум имзоланди, халқаро учрашувлар, видеоконференс алоқалар ва онлайн курслар, тажриба алмашиш учун хорижлик ҳамкасблар билан ўқув семинарлари мунтазам ўтказилади.
KOFIH, KOIKA, MAGATE, TMS, SES, GIZ, ЮНИСЕФ, JSST каби ҳамкор ташкилотлар билан ҳам фаолият олиб борилади.
Шунингдек, АҚШ (Гарвард университети), Буюк Британия (Оксфорд), Германия (Роберт Кох институти) ва бошқаларнинг етакчи университетлари билан ҳамкорлик йўлга қўйилган.
Бўлимда иш фаолиятини юритган ходимлар
2017-2024 йилларда ушбу бўлимни Ш.Х.Саидазизова, Г.Т.Искандарова, Ф.И.Хамрабаева, С.С.Кариев, Б.А.Магрупов, Ф.Ш.Примовлар билан биргаликда бошқариб келган.