Таълим жараёнини илмий-услубий таъминлаш бўлими - Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 4 апрелдаги “Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ВМҚ-174-сонли қарори, Ўзбекистон республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг 2017 йил 12 майдаги №222 сон буйруги, ТошВМОИ ректорининг 2017 йил 17 майдаги №31 сон буйруги асосида ташкил этилган.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 07 апрелдаги “Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора- тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4666 қарорига асосан бўлим -Таълим дастурлари ва норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқиш бўлими деб қайта номланди.
Бўлим фаолияти хақида маълумот:
- янги таълим дастурлари, узлуксиз тиббий таълим жараёнини ташкиллаштириш учун ва норматив-методик ҳужжатлар ишлаб чиқади.
- Таълим жараёнининг меъёрий-ҳуқуқий базасини илмий ва услубий таъминотини ишлаб чиқиш, такомиллаштириш ва амалга оширишда иштирок этиш.
- ТХКМРМда Марказий ташкилий-услубий кенгашининг (МТУК) самарали фаолияти учун зарурий ташкилий ва техник ёрдам билан таъминлаш.