Факультет тарихи:
ТХКМРМ Педиатрия факультети 1978 йили ташкил қилинган. Факультет 6 та кафедралардан иборат бўлган.
- Неонатология
- Болалар невропатологияси
- Акушерлик –гинекология 1
- Акушерлик –гинекология 2
- Болалар инфекцияси
- Болалар туберкулёзи
Ҳозирги пайтда факультет қуйидаги кафедралардан иборат:
- Педиатрия
- Педиатрия ва болалар овқатланиши
- Акушерлик гинекология ва перинатал медицина
- Акушерлик - гинекология 2
- Болалар неврологияси
- Неонатология
- Педиатрияда анестезиология ва интенсив терапия
- Наркология ва ўсмирлар психопатологияси
- Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси. Фуқаролик жамияти курси
- Клиник фармакология курси
Йиллар давомида факультетда инсонпарвар, ўз соҳасида етук олимлар, профессор, ўқитувчилар ишлаган – профессор Крилов В.И., профессор Акалаев Р.Н., доцент Муслимова М.С., ассистентлар Аблакулова Р.А., Абдусалиева Т.М., Расулева Н.Р., Стопницкий А.А., токсикология бўлими, к.и.х. , к.м.н. Хожиев Х.Ш., II даражали Соғлом орден лауреати доктор Хакимов Б.Б. «Кўкрак нишони» медал совриндори доктор Хошимов У.У.
Мақсадимиз
Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида «Ўзбекистон — 2030» стратегияси, «Соғлом авлод», «Она ва бола» Давлат дастурлари, оширилаётган ислоҳотларни ижросини таъминлаш, Ўзбекистон Республикаси шифокорларини замонавий илм-фан ютуқларига, тиббиёт фани ва амалиётдаги мавжуд исботланган далилларга асосланган холда юқори самарали технологияларни қўллаш кўникмаларини, билим ва маҳоратларини ошириб, келажакда оналар ва болалар ўлимини энг паст даражага камайтириш, соғлом авлодни вояга етказишни таъминлаш.
Қадриятимиз
- Келажак авлод саломатлиги йўлида ғамхўрлик
- Аҳлоқ -одоб ва умумбашарий маънавий қадриятларга содиқлик
- Устоз-шогирд анъаналарини ривожлантириш
- Жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини сақлаш
- Далилларга асосланган янги билимларга мойиллик
Таълим дастурлари мақсади: Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимида фаолият юритаётган тиббий ходимларнинг замонавий ҳалқаро ташаббусларига қўшилиш ва иштирок этиш. Мутахассисларнинг компентенциясини такомиллаштириш ва соҳавий тафаккурини ривожлантириш. Илмий тадқиқотларни замон талабларидан келиб чиқиб янги технологиялар билан бойитиш. Профессионал компетенцияларинин такомиллаштириш.
Турли йилларда факультет декани лавозимларида фаолият юритиб келганлар қаторида: Нурмухамедова Мухаббат Нонматовна (1978-1986 йи.), Шамсиев Фазлиддин Сайфиевич (1987-1995йи.), Шомухамедов Шоанвар Шоахмедович (1996-2003 йи.), Мухамедова Хадичахон Тулкуновна (2004 - 2019 йи.) ва 2019 йилдан хозирги кунгача Саидазизова Шахло Хибзиддиновна.