Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти фаолияти тўғрисида
Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитасининг бошланғич ташкилоти ТХКМРМ ўқув юртнинг аёлларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш учун ташкилотнинг меҳнат жамоасининг йиғилиши қарори билан ташкил этилади.
Марказ Хотин-қизлар қўмитаси бошланғич ташкилоти марказ хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий ҳаётда тўлақонли иштироқ этишни таъминлаш, уларнинг маънавий ва интелектуал савиясини юксалтириш борасида олиб борилаётган ишларнинг самарадорлигини ошириш, шунингдек, уларни ижтимоий-ҳуқуқий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, оналик ва болаликни мухофаза қилиш ва уларга етарли шароитлар яратиб бериш, ёшларни маънавий баркамол, ғоявий курашчан, миллат ва давлатларнинг барқарорлиги ҳамда тараққиёти йўлида ўз кучини аямайдиган, миллий қадриятларни улуғлайдиган, маънавий таҳдидларга қарши тура оладиган, ўзида фидойилик ва даҳлдорлик ҳиссини мужассамлаштирган инсонлар қилиб тарбиялашда жамоат ташкилотлари билан ҳамкорликни кучайтириш ҳамда талаба қизлар ўртасида олиб борилаётган маънавий-аҳлоқий тарбия ишларини янада такомиллаштириш мақсадида тузилади. Қўмита ўз олдига қўйган вазифаларни ҳал этишда вилоят, шаҳар, туман хотин-қизлар қўмиталари, тиббиёт муассасалари, жамоат ва нодавлат ташкилотлари билан ҳамкорлик қилади.
Хотин-қизлар қўмитаси ўз фаолияти жараёнида марказда фаолият юритаётган аёллар жамоаси ўртасида ҳамда тингловчи-шифокор аёллар ўртасида қуйидаги вазифаларни амалга оширади:
- Хотин-қизларнинг ижтимоий тадбиркорлик ва касбий маҳоратини ошириш миллий ва маънавий қадриятларимизга асосланган ҳолда оила муносабатларини мустаҳкамлаш, ёшларни маънавий баркамол ғоявий курашчан, миллат ва давлатнинг барқарорлиги ва тараққиёт йўлида ўз кучини аямайдиган баркамол инсонлар қилиб тарбиялаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш, ходимлар орасида гендер тенгликни назорат қилиш мақсадида тузилди;
- Марказда фаолият юритаётган хотин-қизлар жамоаси ва тингловчи-шифокор аёллар ўртасида олиб бориладиган маънавий-аҳлоқий тарбия ишлари бўйича йиллик режа тузиш;
- Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишларни ривожлантиришда турли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишлар олиб бориш;
Асосий юрутувчи хужжатлар:
- Хотин-қизлар қўмитасининг йиллик режаси
- Хотин-қизлар қўмитасининг мажлислар баённомаси
- Хотин-қизлар қўмитаси таркиби
- Қилинган ишлар бўйича ҳисобот