Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Ахборот технологиялари бўлими

ТХКМРМ (ТошВМОИ)да 2000 йилдан бошлаб ахборот технологиялари бўлими  самарали фаолият олиб бормоқда. Бугунги кунда бўлимда 2 нафар ходим иш фаолият юритиб келмоқда.

Бўлимнинг асосий вазифаси

  • сервер ва иш стансияларига тармоқ дастурий таъминотини ўрнатади;
  • сервердаги тизимни созлайди;
  • файл серверларида, маълумотлар базасини бошқариш тизимлари серверларида ва иш стансияларида дастурий таъминот интеграсиясини таъминлайди;
  • сервер дастурий таъминоти ва иш стансияларининг иш ҳолатини таъминлайди, серверга техник хизмат кўрсатади;
  • фойдаланувчиларни рўйхатга олади, идентификаторлар ва паролларни белгилайди;
  • фойдаланувчиларни тармоқда ишлашга, архивларни юритишга ўргатади;
  • тармоққа оид фойдаланувчи саволларига жавоб беради;
  • тармоқ дастурий таъминоти билан ишлаш бўйича йўриқномаларни тузади ва уларни фойдаланувчиларнинг эътиборига ҳавола этади;
  • тармоқ ресурсларидан фойдаланишни назорат қилади;
  • маҳаллий ва глобал тармоқларга киришни ташкил қилади;
  • фойдаланувчилар учун қуйидаги чекловларни белгилайди:
  • иш стансияси ёки сервердан фойдаланиш;
  • маълумотларнинг ўз вақтида нусхаланиши ва захираланишини таъминлайди;
  • тармоқ ускуналаридаги носозликларни аниқлашда техник ходимларга мурожаат қилади;
  • тармоқ ускуналари ишламай қолган ва ишдан чиққан ҳолларда тизим иш фаолиятини тиклашда иштирок этади;
  • фойдаланувчилар ва тармоқ дастурий таъминотидаги хатоларни аниқлайди ва тизим иш фаолиятини тиклайди;
  • тармоқ мониторингини олиб боради, тармоқ инфратузилмасини ривожлантириш бўйича таклифлар ишлаб чиқади;
  • таъминлайди: тармоқ хавфсизлиги (ахборотга руҳсатсиз киришдан ҳимоя қилиш, тизим файллари ва маълумотларини кўриш ёки ўзгартириш);
  • ўзаро ишлаш хавфсизлиги;
  • тармоқ ускуналарини модернизация қилиш ва сотиб олиш бўйича таклифлар тайёрлайди;
  • учинчи томон ташкилотлари мутахассислари томонидан жиҳозларнинг ўрнатилиши устидан назоратни амалга оширади;
  • тармоқни суистеъмол қилиш ҳолатлари ва кўрилган чоралар тўғрисида бевосита раҳбарини хабардор қилади;
  • тизим маълумотлари, бошқа техник ҳужжатлар журналини юритади;
  • Марказдаги мавжуд компютер технологияларининг дастурларини тўғри ишлашини назорат қилиш;
  • Компютерларни техник кўрикдан ўтказиб туриш ва таъмирлаш ишларини ташкил қилиш;
  • Компютер операторлари ишини назорат қилиш;
  • Марказ компютер захирасини замонавий компютерлар ҳисобига ошириш ва мавжуд компютерларни такомиллаштириб бориш;
  • Марказ Интернет тармоқлари G-mail электрон почта марказни асосий ўқув тизими электрон деканат хизматларини талаб даражасида ишлашини назорат қилиб бориш, хабар  ва  янгиликларни ўз вақтида қабул қилиниши ва тарқалишини назорат қилиш;
  • Марказнинг масофавий ўқитиш бўйича олиб  бориладиган  барча ишларига раҳбарлик қилиш ҳамда масофавий ўқитишни ташкил этиш бўйича маҳаллий ва чет эл олий ўқув юртлари билан алоқалар ўрнатиш;
  • Марказ локал тармоғига портал бўйича жами маълумотларни  киритиш ва таҳлил этиш;