Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Режа-молия бўлими

Режа-молия бўлими   Марказ молиявий фаолиятини режалаштириш ва маблағ билан таъминлаштирувчи, режалаштириш тизимини ва марказ ходимларига ҳақ тўлаш ва уларнинг рағбатлантиришни шакл ва тизимларини такомиллаштиришга доир тадбирларни ишлаб чиқувчи бўлим ҳисобланади.

Бўлимнинг мақсади Марказда ҳисоб бўлими ва марказ бошқа тузилмалари билан ҳамкорликда марказни таъминлашга ажратилган штат ва пул маблағларидан тўғри ва самарали фойдаланишга эришишни амалга ошириш.

Бўлимнинг асосий вазифаларига Марказнинг тегишли бўлимлари билан ҳамкорликда раҳбарият ҳамда, профессор-ўқитувчилар, маъмурий хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимлари сонининг зарур миқдорини сақлаш учун ажратиладиган маблағларига доир режа лойихаларини тузиш, марказнинг маъмурий-хўжалик ва ўқув ёрдамчи ходимлари учун ўринлар жадвали ишлаб чиқиш, профессор-ўқутувчилар, маъмурий хўжалик ва ўқув-ёрдамчи ходимлар таркибини эгаллаб турган лавозими, унвони, даражаси ва разряди кўрсатилган қайдномаларни тайёрлаш, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигига чорак ва йиллик ҳисоботларни ҳамда маблағ билан таъминлаш ва ҳақ тўлашга доир бир  марталик ҳисоботларни тузиш ва тақдим этиш, бюджет ва бюджетдан ташқари тушган маблағлардан самарали фойдаланиш билан боғлиқ таклиф ва тадбирларни ишлаб чиқиш ҳамда уларнинг бажарилишини назорат қилиш, режа-молия фаолияти билан боғлиқ масалаларга доир кўрсатма ҳужжатларини ҳисобга олиш ва тартибга солиб бориш, уларни марказнинг тегишли мутасадди раҳбарлари билан биргаликда бажарилишини ташкил этишдан иборат.