1. Маркетинг бўлими - тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг таркибий бўлинмаси бўлиб, у турли йўналишларда ташкилий, мувофиқлаштирувчи фаолиятни амалга оширади. Марказнинг маркетинг фаолияти бошқа ташкилотлар билан биргаликдаги фаолиятини мувофиқлаштиради.
2. Бўлим бошлиғи Марказнинг ўқув ишлари бўйича директори ўринбосарининг таклифига биноан лавозимига тайинланади ва лавозимидан озод этилади.
3. Бўлим ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармон ва фармойишлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари, Вазирлик буйруқлари ва бошқа кўрсатма ҳужжатларига, Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Марказ директорининг буйруқлари, ҳамда Маркетинг бўлими Низомига мувофиқ амалга оширади.
4. Бўлимнинг асосий мақсад ва вазифалари:
- Марказнинг таълим хизматлари соҳасидаги сиёсатини шакллантириш ва амалга ошириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш, шунингдек Марказнинг барча бўлинмаларининг бу йўналишдаги фаолиятини мувофиқлаштириш, Таълим хизматларини кўрсатиш соҳасидаги Марказ фаолиятининг бозорга йўналтирилганлиги бўйича тавсияномалар ишлаб чиқиш.
- маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш ва Марказ фаолиятини замон талабларига ва таълим хизматлари истеъмолчиларига мослаштиришга йўналтириш;
- умуман марказ ва алоҳида бўлинмалар учун узоқ муддатли ва жорий маркетинг режаларини ишлаб чиқиш ва Марказ бўлинмалари фаолиятининг бу соҳасида мувофиқлаштириш;
- муваффақиятли ва ишончли ташкилот сифатида Марказ имиджини яратиш.