Бўлим тарихи ва ҳозирги кундаги маълумотлари
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг Илмий-тадқиқотлар, инновациялар ва илмий-педагогик кадрлар тайёрлаш бўлими олий малакали илмий, илмий-педагогик кадрлар тайёрловчи, олиб борилаётган илмий тадқиқотларни ва бу соҳадаги ҳамкорликни мувофиқлаштирувчи тузилма ҳисобланади. Ушбу тузилма муассаса ташкил этилган илк кунларданоқ фаолият олиб бориб келмоқда.
Марказда олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимининг фаолияти Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 16 февралдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги ПФ-4958-сон Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 майдаги “Олий ўқув юртидан кейинги таълим тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 304-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган. Ҳозирги кунда марказда 19 нафар таянч докторант, 3 нафар докторант ва 77 нафар мустақил изланувчи (улардан 57 нафари PhD, 20 нафари DSc) илмий-тадқиқот ишларини олиб бормоқда. Марказда, қолаверса, кафедраларда илмий-тадқиқотларни олиб бориш учун зарур бўлган барча шароитлар яратилган, керакли асбоб-ускуна, материал, ахборот-коммуникация воситалари, компьютер техникаси, оргтехника ва бошқалар билан таъминланган. 2017-2024 йилларда жами 143 нафар илмий ходим диссертация ҳимоя қилди. Улардан 95 нафари тиббиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ва 48 нафари тиббиёт фанлари доктори илмий унвонини олди.
Марказда фаолият кўрсатаётган Радиология илмий-тадқиқот тажриба лабораторияси, Ўқув-илмий тадқиқот лабораторияси ва Бактериологик лабораторияларида илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш учун зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ таъминланган.
Илмий-амалий анжуманлар, семинар ва маҳорат дарсларини ташкил қилишда амалий ёрдам кўрсатиб, унда илмий ходимларнинг фаол иштироки таъминланади.
Марказда амалга оширилаётган илмий, амалий, фундаментал ва инновацион лойиҳаларга умумий раҳбарликни амалга ошириш, шартномаларни расмийлаштириш ҳамда ҳисоботларни шакллантириш ҳам бўлим фаолият йўналишларидан бири саналади. Бугунги кунда марказда Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси доценти, т.ф.д. А.К.Хамраев раҳбарлигида Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Жаҳон банкининг “Ўзбекистон Республикаси миллий инновацион тизимини модернизатсиялаш” (МУНИС) лойиҳаси доирасида молиялаштирилган “Жанубий Орол бўйи минтақасида сил билан касалланишнинг этногеографик хусусиятлари” мавзусидаги (REP-19022022/142) халқаро илмий гранти ҳамда Илмий ишлар ва инновациялар бўйича директор ўринбосари, Неонатология кафедраси мудири, т.ф.д., доцент У.Ф.Насирова раҳбарлигида “Чала туғилган болалар касалликларини олдини олиш мақсадида башоратлашнинг янги усулини ишлаб чиқиш” амалий гранти амалга оширилмоқда.
Бўлимда иш фаолиятини юритган ходимлар
2012-2018 йилларда ушбу бўлимни Халимбетов Г.С. Тошматова Д.А., Ахматходжаева Д.А., Ша-ахмедова Л.Р., Фисенко И.В.лар билан биргаликда бошқариб келган.