Примов Фарҳод Шарифжонович, 1983 йилда туғилган, ўзбек, маʼлумоти олий.
2008 йилда Тошкент педиатрия тиббиёт институтини тамомлаган.
2008-10 йилларда ТошВМОИнинг Хирургия ва болалар хирургияси кафедрасида “Болалар хирургияси” мутахассислиги бўйича клиник ординатурани ўтаган.
2010-2014 йилларда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази болалар жарроҳлиги бўлимида болалар жарроҳи бўлиб ишлаган.
2014-2017 йилларда ТошВМОИнинг Хирургия ва болалар хирургияси кафедрасида С.Н.С изланувчи лавозимида ишлаган.
2017-йилдан “Хирургия ва болалар хирургияси” кафедрасида кафедра ассистенти лавозимида ишламоқда, шунингдек, РШТЁИМ Болалар жарроҳлиги бўлимида навбатчи масъул болалар жарроҳи лавозимида ўриндошлик асосида ишлаб келмоқда.
2012 йилда "Даволовчи-оператив ва диагностик лапароскопия" мутахассислиги бўйича мутахассисликдан ўтган.
2012-йилда Россия Федератсиясида Москва давлат тиббиёт стоматология университетининг Олий ўқув юртидан кейинги таълим факултетида “Болаларда ендоскопик жарроҳлик” мутахассислиги бўйича малака курсини тамомлаган.
2018-йилда Германия – Майнтс тиббиёт университетида “Болаларда ендохирургия” мутахассислиги бўйича малакавий курсни тамомлаган.
2018-йилда “Болаларда қорин бўшлиғи ёпиқ жароҳатларида диагностика ва жарроҳлик даволашни такомиллаштириш” мавзусида номзодлик диссертатсиясини (PhD)ҳимоя қилган.
2018-йилда “Болаларда қорин бўшлиғининг шошилинч патологиясида ендовизуал жарроҳликнинг тактик ва техник жиҳатларини такомиллаштириш” мавзусида докторлик диссертатсиясини (DSc) ҳимоя қилган.
Маматова Дилдора Каримжоновна
Тиббиёт ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник ординатура деканати котиба - иш юрутувчиси
Самандарова Назокат Исмаиловна
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази клиник ординатура услубчиси