Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Фахрийлар кенгаши

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази, Фахрийлар кенгаши раиси
Тиббиёт фанлари доктори, профессор Сабиров Джурабай Марифбаевич
ORCID: 0000-0003-0665-3814
Иқтибос: Ўтиш
Алоқа маълумотлари:
Телефон: +998 71 150-39-01
E-mail: sabirovdm@mail.ru

     Джурабой Марифбаевич Сабиров тажрибали шифокор, кўп қиррали олим, моҳир педагог, ташкилотчи раҳбар ва юксак инсоний фазилатларга эга  инсон сифатида эл-юрт ҳурматини қозонган. Мамлакатимизда врачлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш ишларини тизимли ташкил этишга ўз хиссасини қўшган тажрибали, олий тоифали шифокор. Меҳнат стажи 45 йил. ТошВМОИнинг ректори вазифада 1997 -2017 йил давомида ишлаган.

2007 йилда “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган соғлиқни сақлаш ходими” фахрий унвони билан мукофотланган.

Тиббиёт амалиётида биринчи марта эпидурал ва эндотрахеал анестезия,  турли услубдаги ўпканинг юқори частотали сунъий вентиляцияси комбинацияларини қўллашга раҳбарлик қилган.

  Институтда 11 та амалий ва инновацион, 3 та халқаро грант лойиҳалари амалга оширилди. Натижада тиббиётда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган шифокорлар учун 20 дан ортиқ услубий тавсиялар, 14 та клиник тавсия, UNISEF, Жахон соғлиқни сақлаш ташкилоти лойихалари доирасидаги 3 та клиник тавсия, республика миқёсида ўтказилган илмий анжуманларда 1000 дан ортиқ маърузалар қилинган, халқаро илмий-амалий журналларда 100 дан ортиқ мақола нашр этилган,  халқаро илмий-амалий анжуманларда 100 дан ортиқ маърузалар қилинган, 6 та ўқув қўлланма, 9 та монография, 2 та рисола, 3 та атлас яратилган, илмий янгиликлар учун 8 та патент олинган, натижада тиббиётдаги қатор долзарб масалаларга ечим топилган.

2013 йили МТТА ва Getinge Академияси билан ҳамкорликда Халқаро марказ тузилди. Натижада сўнгги уч йилда Ўзбекистондан 31 нафар врач Буюк Британия, Росия Федерацияси, Латвия, Бразилия, Испания, Германия, Корея, Украина каби давлатларда малака оширган.

2014 йили институтда Молекуляр тиббиёт ва нанотехнология маркази ташкил этилишига раҳбарлик қилди. Шу даврда 6 та халқаро илмий тадқиқот олиб борилди. Натижада жаҳон тиббиётида инновация ва технологияларни тиббиётган тадбиқ этиш, ички касалликлар лаборатория диагностикасига янги методологик тенденцияларни киритиш, радоактив манбааларни жисмоний химоялаш, ген гистологиясининг замонавий методларини амалиётга тадбиқ этиш каби долзарб масалаларга ечим топилган.

Дж.Сабировнинг илмий раҳбарлигида 10 фан номзоди ва 2 фан доктори тайёрланган. Шогирдлари мамлакатимиздан ташқари, Россия Федерацияси, Қозоғистон, Қирғизистон, Буюк Британия каби давлатларда тиббиётнинг турли йўналишлари бўйича илмий тадқиқотларини давом эттирмоқда.

1999 йилдан Анестезиолог-реаниматологлар ассоциацияси раиси. Ўзбекистонда 87 та анестезиолог ва реаниматологлар сезди ва конференциялари ташкил қилинишига бошчилик қилган.

Жамоат ишларида фаол.

Ҳамиша давлат сиёсатини кенг тарғиб этади.

Ибратли оила бошлиғи.

Ҳозирги кунда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Фахрийлар кенгаши раиси ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 28 июлдаги  “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПФ-3160-сонли, 2017 йил 27 июлдаги “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 3151-сонли Қарорининг 21- бандида  белгиланган топшириқларни бажариш бўйича ТХКМРМ Ректорат йиғилиши Қарорига биноан:

Марказда Фахрийлар кенгаши фаолияти йўлга қўйилди ва

Кенгашнинг йиллик иш режаси тасдиқланди.

Фахрийлар кенгаши раиси этиб профессор Дж.М.Сабиров жамоатчилик асосида тайинланган.

Кенгаш таркиби қуйидагича белгиланган.

Кенгаш аъзолари:

  1. Ўзбекистон қаҳрамони Х.М.Камилов
  2. академик А.М.Убайдуллаев
  3. академик Ф.Г.Назиров
  4. академик С.М.Бахрамов
  5. профессор А.А.Фазилов
  6. профессор Д.А.Асадов
  7. профессор Ш.Б.Иргашев
  8. профессор М.З.Захидова
  9. доцент Т.Ш.Маматова