Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

"Инсон ва саломатлик" ХII халқаро конгресси

04 Апр 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                             04.04.2025

3 апрел куни Тошкентда "Инсон ва саломатлик" ХИИ халқаро конгресси ўз ишини бошлади ва у 3-4-апрел кунлари давом этади. Тадбирнинг очилиш маросимида Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Хабибулла Aкилов конгрессни табрик сўзи билан очиб бердилар.

Конгресс Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази томонидан ташкил этилди.

Унда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази курсантлари, ординаторлари, шунингдек, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан келган малакали шифокорлар ва мутахассислар, халқаро спикерлар иштирок этмоқда. Тадбир онлайн ва оффлайн форматда ўтказилмоқда.

Кун тартибида тиббиёт соҳасидаги замонавий ташхис ва даволаш усулларини амалиётга жорий етиш, шифокорлар ўртасида тажриба алмашиш ва тиббий инновациялар билан танишиш каби долзарб масалалар муҳокама қилинади. Ушбу конференсия бутун илмий тиббиёт дунёси учун катта аҳамиятга эга бўлиб, шифокорлар учун муҳим тадбир ҳисобланади.