Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

IV Халқаро “Аёллар саломатлиги” форуми

28 Фев 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                                     28.02.2025

2025-йил 28-феврал куни, «International Tashkent » меҳмонхонасида IV Халқаро “Аёллар саломатлиги” форуми бўлиб ўтди.

Форум Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳамда Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ошириш маркази томонидан ташкил этилган. Асосий мақсад – илғор диагностика ва даволаш усулларини тиббий амалиётга жорий этиш ҳамда тиббий таълим соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш.

Форум доирасида репродуктив саломатлик, гинекология, урология, педиатрия ва сунъий уруғлантириш (АРТ) бўйича маърузалар ва муҳокамалар ўтказилди. Ўзбекистон ва хорижий экспертлар замонавий тиббиётдаги ютуқлар ва илғор тажрибалар билан ўртоқлашди. Шунингдек, замонавий клиник усуллар бўйича маҳорат дарслари ташкил этилди.

Ушбу форум тиббиёт мутахассислари малакасини оширишда муҳим платформа бўлиб хизмат қилади!

 

Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи:                      Ш.Р.Максудова

Маънавият ва маърифат бўлими методисти:                   М.Б.Мустафоева