
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 2025 йил 14 март
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги барча тиббиёт муассасаларида миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат туйғусини юксалтириш, миллийликни асраш, ўзбекона кийиниш маданиятини, миллий анъаналаримизни кенг тарғиб қилиш орқали қадимий ва барҳаёт урф-одат ва қадриятларимизга хос бетакрор кийиниш услубларини намойиш қилиш баробарида "Хонатлас" ҳафталиклари бўлиб ўтмоқда.
Шу муносабат билан тадбирларда миллий матоларимизнинг сардори бўлган атласнинг дунёда тенги йўқ, бетакрор, сержило, камалакранг эканини, ҳар қайси опа-синглимизни бир зумда гўзал маликага айлантириб қўйишини яна бир карра англаган ҳолда, Марказда 2025 йил 14 март куни “Миллий либослар” куни бўлиб ўтди.
Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ташаббуси асосида яхши ниятлар билан бошланган "Хонатлас" ҳафталиги баҳонасида атласдек ўхшаши йўқ матоларимизга опа-сингилларнинг меҳри янада ортса ажаб эмас.