
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Хирургия факултети
Маънавият ва маърифат бўлими
Бугун, 2025 йил 27 март куни Марказ мажлислар залида Хирургия факултетининг Наврўз умумхалқ байрамига бағишланган маънавий-маърифий, мусиқий тадбири бўлиб ўтди. Тадбирни факултет декани т.ф.д., доцент С.С.Кариев кириш сўзи билан очиб берди ва Наврўз умумхалқ байрами билан йиғилганларни табриклади.
”Шошилинч хирургияда кам учрайдиган ҳолатлар” мавзуида “Шошилинч тиббий ёрдам” кафедраси профессори Ф.Б.Aлиджановнинг, маърузаси бахс-мунозараларга бой бўлди.
”Туғма юрак нуқсонларида пренатал ултратовуш диагностикаси” мавзуида “Ултратовуш диагностикаси” кафедраси мудири, доцент Н.М.Нормуродованинг долзарб ҳамда қизиқарли марузаси муҳокамаларга сабаб болди.
Тадбирнинг сўнгги қисмида Ел ардоғидаги санаткор Ўзбекистон Республикаси халқ артисти Зулайҳо Бойхонованинг дилга хуш ёқувчи куй қўшиқлари Хирургия факултети профессор ўқитувчилари, курсант тингловчилари, клиник ординаторлари учун маънавий озуқа улашди десак муболаға бўлмайди.