
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент ш 26.04.2025
Театр - бу ибратхонадир
Марказ Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети профессор ўқитувчилари, курсант тингловчилари хамда клиник ординаторларининг бўш вақтлари мазмунли хамда мароқли ўтиши учун 2025 йил 26 Апрел куни Ўзбек Миллий Академик Драма театрига “Кўнгил” номли спектаклга ташриф уюштирилди.
”Театр - бу ибратхонадир”, театрни маърифатпавар Махмудхужа Беҳбудий ана шундай атаган бўлса, бугун юртбошимиз, театрни маънавият ўчоғи, ижод аҳлини эса инсон қалбининг муҳандислари дея юксак таърифлайдилар. Инсон маънавиятини юксалтиришда театрнинг алоҳида ўрни бор.
Дунёқарашини бойитадиган маънавий мавзулар ҳар сохада илдамлаётган касб эгалари учун муҳим ўрин тутади, жумладан, шифокорлар учун ҳам.
Маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи: Ш.Р.Максудова
Маънавият ва маърифат бўлими методисти: М.Б.Мустафоева