Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

"Халқаро касалликларнинг статистик таснифи. Ўтмиш, ҳозирги давр ва келажак"

18 Июн 2025

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази

Маънавият ва маърифат бўлими

Тошкент                                           18.06.2025

2025-йил 16-июн куни Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) ҳамкорлигида Тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш марказида, тасдиқланган "Касалликларнинг халқаро статистик таснифининг 11-ревизияси (ХСКБ-11) асосида ташхис қўйиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш тартиби" дастурига асосан, марказнинг профессор-ўқитувчилари орасидан тренер-ўқитувчиларни тайёрлаш бўйича 36 кредитлик ўқув цикли ташкил этилди.

Тадбир марказ директори, профессор Х.А. Акиловнинг буйруғига мувофиқ ташкил этилди.

Ташхис қўйиш ва тиббий ҳужжатларни расмийлаштириш тартибига бағишланган, Касалликларнинг халқаро статистик таснифининг 11-ревизияси (ХСКБ-11) асосидаги ўқув дастури соғлиқни сақлаш тизимининг янгиланган халқаро таснифга глобал ўтиши доирасида ишлаб чиқилган, долзарблиги юқори бўлган таълимий ресурс ҳисобланади. ХСКБ-11ни жорий этиш тиббиёт соҳасидаги ахборот жараёнларини, жумладан ташхис қўйиш, кодлаш, тиббий статистика ва соғлиқни сақлашни бошқариш тизимларини модернизация қилиш йўлидаги муҳим босқич ҳисобланади. Шу муносабат билан ушбу дастур янги меъёрий ва ахборот шароитларида самарали фаолият юрита оладиган мутахассисларни тайёрлашда стратегик аҳамият касб этади.

"Халқаро касалликларнинг статистик таснифи. Ўтмиш, ҳозирги давр ва келажак" мавзусидаги биринчи маърузани менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети декани, профессор Б.А. Магрупов ўқиди.

Ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори, профессор Мунирахон Содиқжоновна Қосимова ушбу ўқув курсининг тиббиёт ходимларининг малакасини ошириш ҳамда таълим ва тиббий амалиётга замонавий ёндашувларни жорий этишдаги аҳамиятини алоҳида таъкидлади.