
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент ш 24.04.2025
Бугун марказимиз ҳаётида яна бир қувончли воқеа рўй берди! Илм-фан ва тиббиёт соҳасида йиллар давомида фидокорона хизмат қилган, Ўзбекистон Республикаси Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази директори, профессор Акилов Хабибулла Атауллаевичга Қирғизистоннинг Ош давлат университети томонидан “Фахрий профессор” унвони тантанали равишда топширилди!
Ушбу унвон Ош давлат университети Илмий кенгашининг 2024-йил 25-декабрдаги қарори асосида расмийлаштирилди. Бу юксак мукофот – профессор Х.А.Акиловнинг соғлиқни сақлаш, таълим ва илмий изланишлардаги беқиёс ҳиссасининг муносиб эътирофидир.
Фахрий унвонлар – бу нафақат шахсий ютуқ, балки бутун тиббиёт соҳаси ва таълим тизимимизнинг халқаро миқёсдаги эътирофидир.