
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент ш 30.04.2025
Бугун Андижон давлат тиббиёт институти ўзининг 70 йиллигини нишонламоқда!
Ушбу муҳим санада Андижон давлат тиббиёт институтида мамлакатимиздаги етакчи тиббий олий таълим муассасалари ректорлари, профессорлар ва соҳа етакчилари – тиббиёт фидоийлари жам бўлишди. Бу муҳим тадбир тиббий таълимда авлодлар давомийлиги, илмий тажриба алмашинуви ва ўзаро ҳамкорликнинг ёрқин намунаси бўлди.
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази номидан, жорий йилда муборак 93 йиллигини нишонлаётган марказимиз директори, профессор Хабибулла Атауллаевич Акилов табрик сўзи билан чиқди. У институтнинг миллий тиббиёт тараққиётидаги ўрни ва аҳамиятини алоҳида таъкидлаб ўтди, мутахассис тайёрлашдаги юқори савияни эътироф этди ҳамда Андижон давлат тиббиёт институти ректорига эсдалик тарихий совға топширди. Шунингдек, у институт жамоасига чуқур миннатдорчилик билдириб, уларнинг соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлашдаги ҳиссасини юксак баҳолади.