Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Ўзбекистон собиқ Иттифоқда биринчилардан бўлиб ультратовуш технологиясини клиник амалиётга жорий етган. 1961 йилда Ўзбекистон рентгенология ва радиология илмий-тадқиқот институтида хизмат кўрсатган фан арбоби, профессор Жўра Мажидович Абдурасулов раҳбарлигида (1921-1990) ультратовушнинг тиббиёт диагностикасидаги имкониятларини ўрганиш бўйича тадқиқотларни бошланган. Тиббий диагностикада ультратовуш текширувидан клиник фойдаланиш бўйича биринчи илмий маъруза 1962 йил 8 октябрда Қозоғистон онкологларининг конференциясида маълум қилинди (Абдурасулов Д.М., Фазилов А.А., Юхананов И.Х. Кўкрак безлари ўсмалари диагностикасида ультратовуш текширувидан фойдаланиш тўғрисида // Онкология ва радиология саволлари.)

1964 йилда ушбу институтда ультратовуш диагностика лабораторияси ташкил этилган бўлиб, у илмий-тадқиқот ишларини олиб бориш билан бирга бутуниттифоқ шифокорларининг малакасини оширишда асосий илмий базага айланди.

1977 йилдан бошлаб Тошкент врачлар малакасини ошириш институти лабораторияни Совет Иттифоқининг барча республикалари шифокорларининг малакасини ошириш учун ўқув базаси сифатида белгилади. 1987 йилда Тошкент врачлар малакасини ошириш институти онкология кафедраси негизида инструментал (ультратовуш) диагностика курси, 1999 йилда эса мустақил ультратовуш диагностикаси кафедраси ташкил етилди.

Профессор Фазилов Акрам Акмалович Ўзбекистонда ультратовуш диагностика хизматини ривожлантириш ва шифокорларни дипломдан кейинги тайёрлаш асосчиларидан бири ҳисобланади. У ультратовуш диагностикаси лабораториясини (1964-1987), ультратовуш диагностикаси курси билан онкология кафедрасини (1987-1998), ультратовуш диагностикаси кафедрасини (2005-2009 ва 2017-2018) бошқарган. Унинг раҳбарлигида ТВМОИ қошидаги ультратовушли диагностика курси йирик илмий, ўқув ва амалий марказга айланди ва ультратовуш диагностикаси кафедрасига айлантирилди. Ўтган йиллар давомида кафедрага профессор Дўсмуродов Алланазар Мирзаевич (1999-2005), доцент Фазилова Севара Акрамовна (2009-2017) раҳбарлик қилди. 2019 йилдан бошлаб кафедрани доцент Нормурадова Нодира Мурадуллаевна бошқариб келмоқда. 2023-йилдан бошлаб тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривижлантириш Маркази онкология кафедраси қошидаги  ультратовуш диагностика курси негизида 2-ультратовуш диагностика кафедраси ташкил этилиши муносабати билан кафедра номи 1-ультратовуш диагностикаси кафедрасига ўзгартирилди.

Ультратовуш диагностикаси кафедраси мунтазам равишда миллий ва халқаро конференциялар, семинарлар ва тренинглар ташкил қилади ва қатнашиб келади.

Кафедранинг ўқув дастурлари Давлат касбий, умумий ва мавзуий таълим стандартларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Таълим жараёнида замонавий педагогик ва инновацион технологиялар кенг қўлланилиб, ўқитиш сифати ва амалий кўникмаларига доимий еътибор қаратилмоқда. Назарий ва амалий машғулотлар халқаро талаб ва Ўзбекистон шароитларига мос равишда олиб борилади. Халқаро FAST, BLUE, RUSH, ISUOG, MUSA, IOTA, IETA, BI - RADS US, TI - RADS US, LI - RADS US, O - RADS US технологиялари клиник кўрсатмалари таълим жараёнига муваффақиятли киритилмоқда.

Ультратовуш диагностикаси кафедраси халқаро ташкилотлар ва ўқув марказлари билан узвий ҳамкорлик қилиб келмоқда: Германия халқаро ҳамкорлик жамияти (ГИЗ), Акад. Н.Н. Блохин номидаги Онкология илмий маркази РТФА (Москва), РТФАнинг Болалар саломатлиги илмий маркази (Москва), Россия дипломдан кейинг узлуксиз тиббий таълим академияси (Ультратовуш диагностикаси кафедраси, мудир - профессор В.В. Митков) ва болалар радиологияси кафедраси (профессор М.И. Пыков), Москва Тиббиёт стоматология университетининг радиалогия кафедраси (мудир Россия Тиббиёт фанлари академиясининг мухбир аъзоси, профессор Д.А. Лежнев ), Россия Федерацияси Президенти аппарати ҳузуридаги ўқув -амалий маркази (бўлим бошлиғи - профессор А.В. Зубарев ), Қозоғистон Тиббиёт Академиясининг радиология кафедраси (кафедра мудири проф Р.И. Раҳимджанова, Остона).

Кафедра Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Тиббий ходимларнинг касбий малакасини ривожлантириш Маркази томонидан ўтказилаётган маънавий-маърифий, оммавий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда