Илк маротаба туғма юрак нуқсонларида юрак фаолияти бузилиши даражасини аниқлаш мақсадида пренатал даврда ўпка артерияси ва венасининг допплерографияси, ҳомила юрак қоринчаларининг чиқариш фракцияси ва зарб ҳажми кўрсаткичларини қўллаган ҳолда балл шкаласи ишлаб чиқилган;
Юракнинг қоринчалар чиқариш фракциясини баҳолаш, Симпсон диск усули ёрдамида қоринча ҳажмини ўлчаш.
а) қоринчаларнинг якуний систолик ҳажми, б) қоринчаларнинг якуний диастолик ҳажми.
Спектрал допплерография ёрдамида ўпка венаси ва ўпка артерияси бир вақтда назорат ҳажмига олиниб ўрганилган. Ўпка артериясида (чизиқдан юқорида) ва ўпка венасида (чизиқдан пастда) қон оқимининг допплер спектри. 1 - атриовентрикуляр қопқоқнинг ёпилиш нуқтаси, 2 - ўпка қопқоғининг очилиш нуқтаси, 3 - ўпка қопқоғининг ёпилиш нуқтаси, 4 - атриовентрикуляр қопқоқнинг очилиш нуқтаси, 5 - дикротик чуқурча, 6 - қон томир эластиклиги билан боғлиқ тўлқин. ЕТ - чиқариш вақти, IVCT – изоволюметрик қисқариш вақти, IVRT -изоволюметрик бўшашиш вақти, АCТ - бўлмачанинг қисқариш вақти.
Ультратовуш текшируви маълумотларига асосланиб биринчи маротаба, ҳомила веноз тизимининг ривожланишидаги аномалияларни ташхислашда аҳамиятли бўлган ҳомила портал вена тизими тузилишининг анатомик вариантларининг тўртта тури – Т-, Х-, Н-симон ва трифуркация шакли мавжудлиги исботланган;
Aсосий дарвоза венаси ва унинг шохлари билан бирикиши а) Т-шаклидаги I тури; б) II типдаги Х-шаклидаги бирикиши; в) Н-шаклидаги III тури, туташтирувчи томир стрелка билан кўрсатилган, г) трифуркация кўринишидаги варианти.
Ўпка веналарининг тотал аномал қайтишининг супракардиал тури диагностикасида "барча тўртта ўпка веналарининг бир нуқтада уланиши (Х-шаклидаги уланиш тури)" ва инфракардиал тури диагностикасида "пастга тушувчи вертикал венанинг аорта ва пастки ковак вена билан жойлашуви ҳолати” каби янги допплерографик белгилар исботланган;
ЎВТАДининг супракардиал тури. а) ўпка веналарининг бир-бирига қўшилиш нуқтасида "Х" белгиси; в) кўкрак қафасининг кўндаланг кесимида магистрал томирлар ва вертикал венасининг ўзаро жойлашуви.
ЎВТАДинин инфракардиал тури. а) кўкрак қафасининг сагиттал кесимида аорта ва вертикал венанинг ўзаро жойлашуви; б) ҳомила қорин соҳасининг кўндаланг кесимида магистрал томирлар ва вертикал венасининг ўзаро жойлашуви.
Пренатал даврда туғма юрак нуқсонларини ўз вақтида ва тўғри ташхислашни яхшилаш мақсадида юракни қўшимча ўн битта кесимда текшириш ва юрак ичи гемодинамикасини допплерография ёрдамида баҳолаш кўзда тутилган кенгайтирилган фетал эхокардиография баённомаси такомиллаштирилган;
Хавф гуруҳидаги аёлларда перинатал ўлим ва болалар ногиронлиги кўрсаткичларини камайтириш мақсадида юракнинг уч марта скрининг ультратовуш текшируви ва кенгайтирилган ҳомила эхокардиографиясини қўллаш орқали пренатал даврда туғма юрак нуқсонларининг ультратовуш диагностикаси такомиллаштирилган.
Кафедрада эркин изланувчи Н.М.Нормурадова томонидан диссертация сифатида химоя қилинмоқда (рахбар профессор А.А. Фазилов).
ЕХМ учун дастурлар яратилди.
Каротид артерияларнинг атеросклерози бўлган беморларда стеноз даражасини, атеросклеротик пилакча контурини баҳолаш учун оқимнинг бурчакга боғлик эмаслиги ва тезлиги паст оқимларнинг аниқланиши хисобига, ADF ва B-flow режимларидан фойдаланиш зарурати исботланган;
ёш гуруҳлари бўйича ўзбек популяциясида каротид атеросклерознинг хусусиятларини ўрганиш имконини берадиган умумий мия қон оқимининг меъёрий қийматлари ишлаб чиқилган;
каротид атеросклерозида умумий мия қон оқимини бахолаш аниқлигини ошириш учун, цереброваскуляр захира индекси билан регрессион модели ишлаб чикилган;
ультратовуш допплерография кўрсаткичларига кўра стеноз даражаси 50% дан юқори бўлган беморларда, цереброваскуляр захира индексини 0,8 дан пастлиги, мия ҳажмли қон оқимининг пасайиши билан боғлиқ уйку артерияларнинг гемодинамик муҳим ўзгаришлари эканлиги исботланган.
Ўнг ИУА, оқим ҳажми 360 мл/мин Чап ИУА, оқим ҳажми 210 мл/мин
Ўнг ТУА, оқим ҳажми 120 мл/мин Чап ТУА, оқим ҳажми 150 мл/мин
Ўнг УА, оқим ҳажми 40 мл/мин. Чап УА, оқим ҳажми 40 мл/мин
Ўнг ИУАнинг сезиларли стенози (60%) бўлган симптомсиз 67 ёшли беморда МҲҚОни баҳолаш мисоли, мия қон оқимининг миқдорий қийматлари референс қийматлари (920 мл) доирасида
ТХКМРМ 1- Ультратовуш диагностикаси кафедраси «SAMSUNG MEDISON» компаниялари билан ҳамкорликда 2024-йил 30 ноябрь куни «Адванс-курс: акушер-гинеколог амалиётида ультратовуш текшируви ва сунъий интеллектдан фойдаланиш» мавзусида халқаро иштирокда илмий-амалий семинар ўтказди.
2024 йил 21 ноябрда Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги илмий даражалар берувчи dsc.04/30.12.2019.tib.77.01 рақамли илмий кенгашда кафедра мудири Нормурадова Н.М “Хомила туғма юрак нуқсонларининг ультратовуш диагностикаси стратегия ва тактикаси” мавзусидаги 14.00.19 Клиник радиология Ds илмий даражаси учун илмий ишини муваффақиятли химоя қилди.
Кафедра ходимлари ва тингловчилари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлиги ва Тиббий Ходимларнинг Касбий Малакасини Ривожлантириш Маркази томонидан ўтказилаётган маънавий-маърифий, оммавий ва спорт тадбирларида фаол иштирок этиб келмоқда.
Дунёда биринчилардан бўлиб Ўзбекистонда Фозилов Акрам Акмалович томонидан кўкрак бези саратонининг икки ва бир ўлчовли ультратовуш илк тасвири олинганига 63 йил бўлди. 1961 йил 3 ноябр.
2024 йил 14 июнь куни кафедрамиз ассистенти Икрамова З.Т “Каротид атеросклерозда умумий церебрал қон оқимининг допплерографик кўрсаткичларини комплекс баҳолаш” мавзусидаги 14.00.19 – Клиник радиология PHD илмий даражаси учун илмий ишини муваффақиятли химоя қилди.
18-20 апрель кунлари ССВ ва ТХКМРМ кўмагида кафедра томонидан ташкил этилган “Тиббиётда ультратовуш диагностикасининг инновацион технологиялари” халқаро иштирокидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Тадбирда Ўзбекистонлик мутахассислар билан бир қаторда Қозоғистон, Россия, Қирғизистонлик олимлар ҳам ўз маърузалари билан иштирок этишди. Шунингдек конференцияда 400 га яқин УТТ шифокорлари, клиник ординаторлар, магистрлар қатнашди.
Кафедрамиз ходимлари Тошкент вилояти психофизик ривожланиши бузилган болалар учун ихтисослаштирилган болалар уйида Соғлиқни сақлаш вазирлиги тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш марказининг малакали мутахасислари томонидан болалар уйи тарбияланувчиларини чуқурлаштирилган тиббий кўригида иштирок этишди.
2024 йил 12-13 апрель кунлари кафедра ходимлари Австрия, Россия, БАА, Кореялик мутахассислари билан бир қаторда Қозоғистонни Остона шаҳрида ўтказилган Радиология уюшмасининг "Радиологияда аёллар саломатлиги" халқаро илмий-амалий конференциясида қатнашишди ва маърузалар қилишди.
2024 йил 26 январда ТХКМРМ УТД 1 кафедрасида Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тиббиёт Университети акушерлик гинекология кафедраси доценти Караченцева Ирина Васильевна “Болалар гинекологиясида ультратовуш диагностикаси имкониятлари” мавзусида семинар мастер-класс дарсини утказди. Кафедра профессори Фазилов А.А., кафедра мудири Нормурадова Н.М., кафедра доценти Расулова М.М ва бошка кафедра ходимлари болалар гинекологиясида ташхислаш масаласидаги муаммоларни Россиялик мутахассис билан мухокама килишди.
2023 йил 1-3 ноябрь кунлари РАСУДМ 9-қурултойида "Россия Ўзбекистонни кутиб олмоқда" мавзусида илмий сессия бўлиб ўтди. Ўзбекистондан келган борган УТТ мутахассисларининг 9 та (шундан 4 таси УТД-1 кафедрасидан) маърузаси тингланди. Кафедра ушбу илмий сессиянинг ҳаммуаллифи ҳисобланади.
GIZ ва GOPA (Германия халқаро ҳамкорлик жамияти) томонидан ўтказилаётган "Ўзбекистонда илғор тиббий технологияларни бошқариш" лойиҳаси доирасида иштирок 6 та тажриба ҳудудида (Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Фарғона, Наманган, Самарқанд, Тошкент шаҳри) "Тиббиёт ходимлари томонидан аппаратларнинг ультратовуш текширувини парваришлаш ва техник хизмат кўрсатиш" мавзусида тренинглар ўтказиш учун кафедра ходимлари халқаро тренер ва эксперт сифатида жалб этилди. Тренингларда перинатал диагностика ва шошилинч тиббий ёрдам марказларининг 122 нафар мутахассиси иштирок этди ва сертификатланди.
2023 йил 28-29 апрель кунлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, ТХКМРМ ва Samsung компанияси кўмаги остида кафедра томонидан "Пренатал нейросонография ва эхокардиографиянинг долзарб масалалари" мавзусида халқаро иштирокидаги илмий-амалий конференцияси ўтказилди. Унда 300 га яқин ультратовуш диагностикаси мутахассислари, Россия, Белорусь, Корея Республикасидан келган мехмонлар иштирок этишди.
Кафедра негизида симуляция марказларида амалий машғулотлар қизғин тарзда давом этмоқда. Бу марказларда хомила, қорин бўшлиғи, нейросонография, сут бези, гинекология йўналишларида фантомлар ва барча талабларга жавоб берадиган 4 та замонавий ультратовуш ускунаси мавжуд.
2025 йил 15 феврал куни ТХКМРМ да 1- ультратовуш диагностикаси кафедраси томонидан “Она ва бола саломатлигини сақлашда инновацион ультратовуш технологиялари” мавзусида халқаро иштирокда семинар ўтказилди. Маъруза ва мастер-класслар «Ярослав Мудрый номидаги Новгород давлат университети» Федерал давлат бюджети таълим муассасаси таркибидаги Тиббиёт таълими институти ички касалликлар кафедраси профессори (Великий Новгород шаҳри), Владимир вилояти Соғлиқни сақлаш давлат бюджети муассасаси "Вилоят клиник шифохонаси" нинг ультратовуш диагностикаси бўлими бошлиғи (Владимир шаҳри), Россия тиббиётда ультратовуш диагностикаси бўйича мутахассислар уюшмаси (РАСУДМ) масъул котиби (Москва шаҳри), РАСУДМ нинг расмий лектори Буланов Михаил Николаевич, шунингдек, ТХКМРМнинг ултратовуш диагностикаси кафедраси ходимлари иштирокида ўтказилди. Тадбирда 157 нафар Республиканинг турли худудларининг пренатал скрининг кабинетларининг ултратовуш врачлари иштирок этишди.