Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

1934 йил 20 мартда илк бор ТошВМОИ қулоқ, томоқ ва бурун касалликлари бўйича сикл ўтказилди. 1942 йил 1 мартда ТошВМОИ оторинола-рингология кафедраси ташкил етилди, 1952 йилдан бошлаб мутахасисликга тайёрлаш билан бир қаторда оториноларинголог шифокорларни малакасини ошириш амалга ошириш бошланди. 1944 йил кафедрада мутахассисларни клиник ординатура орқали, 1957 йилдан еса илмий ходимларни аспиратура орқали тайёрлаш бошланди.

Ўтган давр давомида кафедрада юзлаб шифокорлар малака оширишган, ихтисослашириш ва клиник ординатурада тахсил олишган. Кафедрада 5та тиббиёт фанлари докторлари ва 21 тиббиёт фанлари номзодлари тайёрланган. Хозирги кунда кафедрада шифокорлар учун умумий ва мавзувий малакаларини ошириш сикллари ўтказилмоқда. Ихтисослиштириш ўқув дастурлари асосида оториноларинголог, сурдолог, фониатр мутахассислари, хамда клиник ординатурада орқали оториноларингологлар тайёрланмоқда. Таянч доктарантура, мустақил изланувчилар тизими орқали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш амалга оширилмоқда.

Кафедра фаолиятининг барча даврида қулоқ касалликларининг амалий ва назарий муаммолари чуқур ўрганилиб келмоқда. Жумладан, Л.Т.Левин томонидан ўрта қулоқнинг санацияловчи операциясининг, С.И.Шумский еса чакка суякларини ренгенографиясини такомиллаштирилган усулларини таклиф етишган. Бу йўналишнинг давоми сифатида 2000 йилларда профессор К.Д.Джаббаров рахбарлигида А.Ч. Хушбоқовнинг томонидан сурункали ўрта отитнинг епидемиологияси ва мастоидопластикани такомиллаштиришга бағишланган илмий ишини хам мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Республикамизда биринчи марта 2019 йилда профессор С.С.Арифов рахбарлигида мустақил изланувчи Г.Ё.Юнусова томонидан отосклероз касаллигига, 2020 йилда мустақил изланувчи С.С.Орифов акустик жарохаидан кейин ешитишни ўткир сенсоневрал заифлашувига бағишланган илмий ишлари якунланди ва улар амалиётга татбиқ етилди.

ХХ асрнинг 60-йилларида кафедра профессор Е.А. Ладижинская рахбарлигида республикада отоневрология ва вестибулология бўйича йетакчи марказ сифатида тан олинди. Шу йўналиш бўйича “Менер касаллиги” деб номланган монография ва кўплаб илмий мақолалар, услубий тавсияномалар чоп етилди.

70-йилларда СССРда биринчилар қаторида профессор Г.Т.Ибрагимов бошчилигида Т.Ш.Маматова томонидан ултратовушни бурун ва унинг ёндош бўшлиқларининг касалликларини ташхислашда қўллашни назарий томонларини ўрганилди ва мувофақиятли амалиётга татбиқ етилди. Бу йўналиш доцент Т.Ш.Маматова рахбарлигида 90-йилларда ассистент Е.Яхина томонидан ултратовушни сурункали ўрта отитларни ва хозирги кунда таянч докторант Е.Й.Махамадалиев томонидан паранозилляр абсцессларни ташхислашда қўллаш деб номланган илмий ишларида давом еттирилди.

Ўтган барча йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан бурун ва унинг ёндош бўшлиқлари касалликлари муаммолари ўрганиб келинмоқда. Жумладан, бу йўналиш бўйича 60-70 йилларда А.Қ.Расулова, А.М.Ашуров томонидан профессор Г.Т.Ибрагимов рахбарлигида 90-йилларда т.ф.н. илмий даражаси олиш учун ва хозирги кунда профессор С.С.Арифов рахбарлигида ДСc илмий даражаси олиш учун бажарилган кенг қамровли илмий изланишлар бажарилди, 2020 йилда А.Б.Расулов вазомотор ринитларга бвғишланган ПҳД илмий даражаси олиш учун бажарилган илмий иши якунлади.

Кафедра гирудотерапияни оториноларингологияда қўлланилиши бўйича “пионер”лардан бири хисобланади. ХХ асрнинг 80-йилларида бошланган бу йўналишдаги кенг қамровли илмий изланишлар натижалари доцент Т.Ш.Маматова рахбарлигида 90-йилларда ассистент Д.Е.Пардаев т.ф.н. илмий даражаси олиш учун бажарилган илмий иши, 2020 йилда чоп етилган “Гирудотерапия в оториноларингологии” (муаллиф Пардаев Д.Е.) ва кўплаб илмий мақолалар, услубий тавсияномаларда акс этган.

Ўтган барча йиллар давомида кафедра ходимлари томонидан халқум ва хиқилдоқ касалликлари муаммолари хам ўрганиб келинмоқда. Жумладан, О.Б.Абдурахмонов томонидан бурунхалқумнинг ўспиринлар ангифибромаси (ДСc илмий даражаси олиш учун бажарилган илмий иши), сурункали тонзиллит муаммоси бўйича Д.Т.Артикова (т.ф.н. илмий даражаси олиш учун бажарилган илмий иши), С.А.Хасанов томонидан илмий изланишлар бажарилган.

Ўзбекистонда илк бор профессор С.С.Арифов бошчилигида 2009 йилда кохлеар имплантация, ассистент Р.З.Умаров томонидан кафедранинг клиник базаси бўлган “ПрофМедСервис”клиникасида бурунхалқумнинг ўспиринлар ангиофибромаси, бурун ва ёндош бўшлиқларидан мия асосига ўсиб кирган патологик хосилаларни, COVID-19нинг ЛОР-аъзоларидаги, кўрув аъзоси биан боғлиқ тромоемболик асоратларини даволашни ендоскопия усулида олиб ташлаш операциясини бажариш амалиётга татбиқ этилди.