ЎзР Президентининг 20.04.2020 йилдаги 4666-сонли Қарори асосида ТошВМОИ тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази (ТХКМРМ) этиб қайта ташкил этилди. 2021-2024 йиллар даврида кафедра томонидан ўтказилган мавзувий ва умумий малака ошириш циклларида 812 нафар тингловчи таълим олган. Оториноларингология кафедрасида календар режага асосан 14 та ўқув дастурлари мавжуд. Хозирги кунда кафедранинг 10 нафар малакали профессор-ўқитувчилари 1,75 – бюджет и 1,25 – хўжалик хисобидаги, клиник ординаторларга рахбарлик – 3,25 жаъми 6,75 штат бирлиги ставкаларида фаолият юритишмоқда.
Кафедра ходимлари қуйидаги клиник базаларда даволаш фаолияти олиб борадилар: ТХКМРМ кўп тармоқли клиникаси, Республика ихтисослаштирилган оториноларингология ва бош-бўйин касалликлари илмий-амалий тиббиёт маркази, 2-шахар болалар жаррохлик клиник шифохонаси, “PROFMED SERVIS”, ”SHIFO-ZIYO PLYUS”, “SHOXRUH BIZNES PLUS” МЧЖнинг “SOG’LOM OILA”,”SAYFULLOH OTA SHIFO” хусусий клиникалари, Юнусобод туманининг марказий ва оилавий поликлиникалари. Кафедра ходимлари мунтаззам равишда ташкил этиладиган мурруват ва саховат уйлари, махсус мактаб ва интерантларда тиббиё кўрик маслахат ва ташхисий текширув ўтказишларда фаол иштирок этади.
Кафедрада шифокорлар учун умумий ва мавзувий малакаларини ошириш цикллари ўтказилмоқда. Ихтисослиштириш ўқув дастурлари асосида оториноларинголог, сурдолог, фониатр мутахассислари, хамда клиник ординатурада орқали оториноларингологлар тайёрланмоқда. Хозирги кунда кафедрада 80 дан зиёд клиник ординаторлар тахсил олмоқда. Клиник ординаторлар ўз назарий билимларини ошириш мақсадида ТХКМРМда ташкил этилган кутубхонадан самарали ва унумли фойдаланишмоқда. Хар ой оториноларингология кафедрасида клиник ординаторлар ва уларнинг рахбарлари иштирокида ёш авлодни соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш кунлари ўтказилмоқда. Кафедранинг етакчи ординаторлари чет элда ташкил этилган илмий анжумандарда иштирок этиб келишмоқда.
Оториноларингология кафедраси ходимлари илмий салохиятни ошириш мақсадида илмий мақола ва тезислар, монографиялар, электрон дарсликлар, услубий тавсияномалар ва қўлланмалар устида иш юритишмоқда. Бундан ташқари, таянч доктарантура, мустақил изланувчилар тизими орқали илмий-педагогик кадрларни тайёрлаш амалга оширилмоқда.
ТХКМРМ Оториноларингология кафедраси хамкорлигида мунтазам равишда конференциалар ва илмий амалий анжунманлар ташкил этимоқда.