Нефрология ва экстракорпорал детоксикация соҳасининг қадимиги даврдаги шакилланиши ва ривожланиши
Ўтмишсиз келжак йўқ. Буйрак касалликлари қадим замонлардан бери маълум. Нефротик синдромнинг тавсифларини Гиппократ қўлёзмаларида топиш мумкин.
Уролитиёз билан боғлиқ буйракнинг оғир шикастланишлари Миср қўлёзмаларида кузатилган.
Гарчи Гиппократ у кузатган беморларда шиш синдромини тасвирлаб берган бўлсада, аммо шиш пайдо бўлишининг буйрак, жигар ва юрак сабаблари унга қоронғу бўлган. У сийдикнинг визуал хусусиятларининг ўзгаришига асосланиб, буйрак касаллиги бу ҳолатга олиб келиши мумкинлигини кўрсатган
Aбу Али ибн Сино ўзининг “Тиб қонунлари” асарида пешобнинг табиатини кўриб туриб унинг буйрак ёки жигар касалликлари туфайли келиб чиққан шиш эканлигини ажратиш мумкин деб айтган.
Нефрологиянинг ривожланишида Тареев Е.М. (1895-1986). катта роль ўйнаган. Ўнлаб йиллар давомида у буйрак касалликларининг этиологияси, патогенези, патоморфологияси ва аутоиммун буйрак касалликларининг патобиологиясини ўрганган. Бир қатор асарлари иккиламчи нефропатиялар: ҳомиладорлик нефропатияси, ревматизм, ревматоид артрит, мийелома, коллаген, геморрагик васкулит ва гемодиализдан узоқ муддатли фойдаланишга бағишланган.
Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси кафедраси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 12 июлдаги №ПФ-3846 “Ўзбекистон Республикаси аҳолисига нефрология ва гемодиализ ёрдами кўрсатиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонига асосланиб, ТошВМО ректори буйруғи билан ташкил қилинган.
Кафедрани 2018-2023 йилларда т.ф.д., профессор Рустам Нурмухамедович Акалаев бошқарганлар. 2023 йил сентябрдан DSc Арипходжаева Гулноза Зайнитдиновна рахбарлик қилиб келмоқда.