2021-йил сентябр ойида Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси кафедрасининг биринчи битирувчилари клиник ординатурани тамомладилар.
Нефрология, гемодиализ ва буйрак трансплантацияси кафедраси ходимлари томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида хорижий етакчи мутахассисларни жалб этган ҳолда мунтазам равишда маҳорат дарслари ўтказилинади. 2018-2024-йилларда соғлиқни сақлаш тизимига амалий ва услубий ёрдам кўрсатиш мақсадида Қорақалпокистон Республикаси, Aндижон, Наманган, Сирдарё, Жиззах, Фарғона, Бухорова Самарқанд, Қўқон, Сурхандарё, Термиз шаҳрида “Буйрак патологиясида камқонликни даволаш. Буйракларнинг ўткир етишмовчилиги”, “Болаларда буйрак касалликларини ташхислаш ва даволашнинг ўзига хос хусусиятлари” мавзуларида маҳорат дарслари ўтказилди.
Белорусия Республика аъзо ва тўқималар трансплантацияси илмий-амалий маркази, Нефрология, буйрак ўрнини босувчи терапия ва буйрак трансплантацияси бўлими мудири, тиббиёт фанлари доктори Олег Калачик томонидан семинар ва маҳорат дарсилари ташкил қилинди.