Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра бугун

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Мусабаев Эркин Исакович, т.ф.д. академик

Академик таълим:

1973-1979 йй. - Тошкент Давлат Тиббиёт Институти талабаси

1979-1982 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиник ординатори

1982-1988 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти

 кичик илмий ходими, аспиранти

1988-1990 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти лаборатория мудири            

1990-1995 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти  илмий ишлар бўйича директор ўринбосари.

1995-1996 йй. - Тошкент шаҳри 1-сонли юқумли касаликлар  шифохонаси бош шифокори.

1996-2000 йй. - Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти лаборатория мудири                        

2000-2004 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Юқумли касалликлар» кафедраси мудири

2004-2021 йй. - Вирусология илмий-текшириш институти директори

2021 й. -  ҳ.в.  - Республика ихтисослаштирилган  эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг Вирусология илмий-тадқиқот институи директори

Илмий ишлари:

1983 йилда «Вирусли гепатит А ва В ларни даволашда цитохром C нинг клиник ва иммунологик параметрлари» мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1991 йилда «Тиф ва вирусли гепатитда ацетилланиш жараёнлари ва монооксигеназа ферментлар тизимининг клиник-патогенетик аҳамияти» мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1995 йилдан профессор унвони берилган.

2024 йилдан ЎзРФА академиги унвони берилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Илмий даражаларни бериш бўйича илмий кенгаш аъзоси

Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази илмий кенгаш аъзоси

Вирусология илмий-тадқиқот институти илмий кенгаши раиси

Европа гепатологлар ассоциациясининг аъзоси

Ўзбекистон гепатологлар уюшмасини раиси

Бир қатор маҳаллий ва хорижий илмий тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси.

5 та монография, 300 дан ортиқ мақола, 30 та услубий кўрсатма, 50 дан ортиқ ўқув дастурлари чоп этилган.

18 та тиббиёт фанлари номзоди ва 5 та фан докторларини тайёрлаган.

Профессионал тажриба:

Европа комиссияси, Касалликларни назорат қилиш ва олдини олиш марказлари (АҚШ, Атланта), Швейцария тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги, Эмлаш ва иммунопрофилактика Глобал Альянсининг бир қатор халқаро грантлари иштирокчиси ва координатори

Европа-Осиё юқумли касалликлар жамияти (Россия) аъзоси.

Илмий фаолиятнинг асосий йўналишлари: Ўзбекистонда вирусли гепатитлар, вирусли диарея ва бошқа юқумли касалликларнинг патогенези, даволаш ва молекуляр эпидемиологиясини ўрганиш.

Вирусли  гепатитлар, ОИВ, COVID-19 ва одам папиллома вируси  бўйича бир қанча миллий ва халқаро тадқиқотлар координатори

Ишнинг асосий йўналишлари:

Унинг раҳбарлигида Республикамизда:

1. Ўзбекистонда илк бор Вирусология илмий-тадқиқот институтида мамлакатимизда ишлаб чиқарилаётган ва олиб кирилаётган ташхисот диагностикумларининг сифатини назорат қилувчи Референс лаборатория ташкил этилди.

2. Ўзбекистон Республикаси учун долзарб бўлган вирусларни (В, C, D гепатит вируслари, ОИВ) аниқлаш бўйича ПЗР усули жорий этилди, бу эса вирусли инфекцияларни ўз вақтида ва самарали ташхислаш ва даволаш имконини берди.

 3. Қрим-Конго геморрагик иситмасини Рибаверин дори воситаси ёрдамида даволашнинг қўшимча усули ишлаб чиқилди ва жорий этилди.

4. Вирусли диареянинг этиологик тузилиши, шу жумладан, ротавирус инфекцияси эпидемиологияси ва ушбу инфекция билан касалланиш ўрганилди.

5. Сурункали HBV, HCV ва HDV инфекцияларида фиброз ва бирламчи жигар саратони ривожланишида микроРНКларнинг патогенетик ва ташхисий роли ўрганилди.

6. Ўзбекистонда илк бор парвовирус В19 инфекциясининг клиник-лаборатор жихатлари ўрганилди.

7. Сурункали вирусли гепатит билан боғлиқ ГЦКда PIVKA II усулининг сезгирлиги ва спецификлиги ўрганилди.

8. Касалликларни таҳлил қилиш маркази жамғармаси (CDAF, АҚШ) билан ҳамкорликда Ўзбекистонда гепатитни элиминация қилиш бўйича (Uzbekistan Hepatitis Elimination Program (UHEP) тажриба-синов ишлари олиб борилди

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Ибадова Гульнара Алиевна , т.ф.д.., профессор

Академик таълим:

1974-1980 Ўрта Осиё Педиатрия тиббиёт  институти талабаси

1980-1981 Тошкент ш. БОМДБ клиникасида Врач-интерн

1981-1982 Тошкент вилояти Тошкент тумани тугрукхонаси неонатолог,  анестезиолог

1982-1984 Тошкент шахри Ўрта Осиë Педиатрия тиббиёт институти «Болалар касалликлари» кафедраси         клиник ординатор

1984-1987  И.И.Мечников номидаги 1 Москва Медицина институти «Болалар  касалликлари» кафедраси                     аспиранти

1987-1991 Ўрта Осиë Педиатрия Институти «Болалар касалликлари» кафедраси ассистенти

1991-1997 ЭМЮКИТИ» Диарея касалликлари» клиник булинмаси                         катта илмий ходими

1997-2000 ООО SORIS Вакцинопрофилактика  кабинетида врач

2000-2012 «Диарея касалликлари» лабораторияси мудири (ўриндош)

2004 –2023 ТошВМОИ «Болалик даври юкумли ва паразитар касалликлари» кафедраси мудири

2023 йилдан ҳозиргача – юқумли касалликлар кафедраси профессори

Илмий ишлари:

Ўзбекистон Республикаси юқумли касалликлар ассоциацияси  аъзоси

Ўзбекистон Республикаси Микробиологлар уюшмаси  аъзоси

Илмий даражаларни бериш бўйича семинар кенгашининг аъзоси

Тиббий тоифа бўйича сертификатлаштириш комиссияси аъзоси

Жигар касалликларини ўрганиш бўйича Европа ассоциацияси (EASL) аъзоси

Бир қатор маҳаллий ва хорижий илмий тиббий журналларнинг таҳрир ҳайъати аъзоси.

5 та монография, 300 дан ортиқ мақола, 30 та услубий кўрсатма, 50 дан ортиқ ўқув дастурлари чоп этилган.

18 та тиббиёт фанлари номзоди ва 5 та фан докторларини тайёрлаган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Халқаро ва давлат тадқиқот лойиҳалари раҳбари

Профессионал тажриба:

Аккредитация бўйича эксперт "Тиббий таълим сифатини ва аккредитацияда экспертларнинг таъминлаш"

Инновацион давлат лойиҳаси раҳбари: «Рутан 25 мг маҳаллий препаратининг болаларда КОВИД-19, ЎРВИларни даволашда самарадорлигини ўрганиш ва даволаш протоколларини ишлаб чиқиш»

Фармакотерапия бўйича илмий маслаҳатчи

Ишнинг асосий йўналишлари:

Юқумли  ва болалар юқумли касалликларига қарши эмлаш жараёни

Ичак инфекциялари ва инвазиялар

Мутахассисликда ва педагогикада малака ошириш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Рахимова Висолахон Шавкатовна, к.м.н., доцент

Академик таълим:

1993-2001 йй. - 2-Тошкент Давлат тиббиёти институтининг талабаси

2001-2003 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Юқумли касалликлар» кафедрасининг клиник ординатори

2003-2010 йй. – Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Юқумли касалликлар» кафедрасининг стажер ўқитувчиси

2010 -2014 йй.  - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Юқумли касалликлар» кафедрасининг ассистенти

2014-2020 йй.   - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Юқумли касалликлар» кафедрасининг доцент вазифани бажарувчи

2020-2021 йй.   - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти, «Юқумли касалликлар» кафедрасининг доценти

2021 й.  ҳ.в.       - Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази юқумли                            касалликлар кафедраси доценти

Илмий ишлари:

2010 йилда номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2019 йилдан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази юқумли касалликлар кафедраси доценти

Нашрлар: 20 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар чоп этилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Вирусология  илмий-тадқиқот институти илмий кенгаши аъзоси

 Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази факультет кенгаши аъзоси

Ўзбекистон гепатологлар уюшмаси аъзоси

Профессионал тажриба:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг КОВИД-19 билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколлари ва услубий тавсияларини ҳам муаллифи.

 

«Кўкрак нишони» давлат мукофоти билан тақдирланган

Шифокорлар билан ишлашда янги педагогик технологиялардан фойдаланади

Юқумли касалликлар мавзусида 20 дан ортиқ ўқув дастурлари, тест саволлари, тематик муаммолар муаллифи.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Вирусли гепатит ва вирусли этиологиянинг циррози

ОИВ инфекцияси

Ичак инфекциялари ва инвазиялари

Мутахассисликда ва педагогикадан малака оширади

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Асилова Мухае Убаевна, д.м.н.

Академик таълим:

1982-1988 йй. - Ўрта Осиё педиатрия тиббиёт институти талабаси

1988-1989 йй. - Тошкент шаҳри 4-сонли болалар  юқумли  касалликлар  шифохонаси интернатура    шифокори

1989-1992 йй. - Тошкент шаҳри 4-сонли болалар  юқумли  касалликлар  шифохонаси  шифокори

1992-1994 йй. - Тошкент шаҳри 4-сонли болалар  юқумли  касалликлар  шифохонаси  бўлим мудири

1996-2000 йй. - Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли  касалликлар  шифохонаси шифокори

2000-2005 йй. - Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли  касалликлар  шифохонаси даволаш ишлари бўйича  бош  шифокори муовини

2005-2006 йй. - Тошкент шаҳри 2-сонли юқумли  касалликлар  шифохонаси бош  шифокори

2006-2009 йй. - Вирусология илмий текшириш институти клиникаси гепатит касалликлари бўлими мудири

2009-2021 йй. - Вирусология илмий текшириш институти клиникаси бош шифокори

2021 й. -  2023.  - Республика ихтисослаштирилган  эпидемиология, микробиология, юқумли ва паразитар касалликлар илмий-амалий тиббиёт марказининг вирусология илмий-тадқиқот институи клиникаси бош шифокори

2024- х.в. - доцент кафедры инфекционных болезней Центра развития профессиональной квалификации медицинских работников

Илмий ишлари:

2004 йилда “Шигелы, флекснер этиологияли бактериал дизентериянинг клиник аспектлари, антибиотикларга чидамлилиги” мавзусида номзодлик диссертацияси,

2015 йилда “ Ўзбекистонда болалар вирусли диареялари: клиникаси, ташхиси ва молекуляр - генетик хусусиятлари ” мавзусида докторлик диссертацияси

 

Унинг 85 дан ортиқ илмий мақолалари, тезислар, методик қўлланмалари, шу жумладан 16 та илмий мақолалари чет эл ва қўшни давлатларда чоп этилган, илмий конференцияларда ўзининг маърузаларини ўқиб эшиттирган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

2020й.,  I даражали «SALOMATLIK»  ордени

2017-2019 йилларда Халқ депутатлари Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Кенгаши  депутати

Профессионал тажриба:

Юқумли  касаликлар  сохасида стационар шароитида беморларга узлуксиз шифокор назоратини таъминлади.  “Тиббий ислоҳ қилиш” Давлат дастури асосида шифохонада беморларнин ўткир ва сурункали хасталикларини даволаш ва ташхисни аниқлаш ишларида замонавий усулларда ва янги тиббий асбоб-ускуналардан ҳамда жихозлардан кенг фойдаланиш йўлга қўйилган.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Болаларда вирусли диареялар ташҳисини юқори дражага кўтариш. Уларниг клиник-лаборатор, эпидемиологик хусусиятларини аниқлаш ва даволаш усулларини ишлаб чиқиш масалалари М.Асилова раҳбарлигида “Болаларда ўткир дияреяларни ташхислашнинг янги усулларини амалда тадбиқ этиш”  илмий тадқиқот ишларида ўз аксини топган. Беморларни касалхонада ётиш муддати қисқарди ва ҳар томонлама бўладиган сарф-ҳаражатлар ўрта ҳисобда 20-30% га камайди.

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

ЭГАМОВА Интизор Нормухамадовна

Академик таълим:

1993-2000 йй. - Самарканд давлат тиббиёт институти талабаси

2000-2001 йй -  Самарқанд шаҳри 8-сонли оилавий поликлиникаси ўсмирлар шифокори

2001-2004 йй -  Тошкент шаҳри 13-сонли оилавий поликлиникаси ўсмирлар шифокори

2004-2007 йй -  Тошкент шаҳри 13-сонли оилавий поликлиникаси юкумли касалликлар шифокори

2009-2011 йй. - Вирусология илмий-текшириш институтини клиник ординатори.

2011-2012 йй -  Тошкент шаҳри 6-сонли оилавий поликлиникаси юкумли касалликлар шифокори

2012-2014 йй. - Вирусология илмий-текшириш институтини клиниасини ташкилий-услубий ишлар бўйича бош шифокор муовини.

2014-2016 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти «Юкумли касалликлар ва вирусология »     кафедраси  катта илмий ходим изланувчи.

2017 -  ҳ.в.      - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази «Юкумли касалликлар ва вирусология »     кафедраси ассистенти

Илмий ишлари:

2019 йил — « Чайлд-Пью А класси  ВГС  жигар циррозининг диагностик, прогностик ва терапевтик жиҳатлари» мавзусидаги диссертация ҳимояси.

Илмий изланишлари натижаларига кўра 19 та илмий ишлар, жумладан, 10 та мақола, жумладан, 8 таси республика, 2 таси хорижий журналларда чоп этилган.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Вирусология илмий-тадқиқот институти ташкилий-услубий бўлим бошлиғи

Профессионал тажриба:

Халқаро фаолиятни олиб боради: Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимлари билан биргаликда Шиномед клиникаси (Ҳиндистон) билан телемедицина доирасида онлайн конференциялар ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг КОВИД-19 билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколлари ва услубий тавсияларини муаллифи

Ишнинг асосий йўналишлари:
Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Сайдалиев Саидазиз Саидимуратович

Академик таълим:

2003-2010 йй. - Тошкент Тиббиёт Академияси талабаси

2010-2013 йй. - Тошкент Давлат Педиатрия Тиббиёт Институти магистри

2013-2014 йй. - Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Вирусология илмий-текшириш институти клиникаси шифокор-ординатори

2014-2016 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти юқумли касалликлар кафедраси стажер-ўқитувчиси

2016-2021 йй. - Тошкент врачлар малакасини ошириш институти юқумли касалликлар кафедраси ассистенти 

2021 й. ва ҳ.в. - Тиббиёт ҳодимларининг касбий малакасиниривожлантириш маркази юқумли касалликлар   кафедраси ассистенти

Илмий ишлари:

Қрим-Конго геморрагик иситмаси: патогенетик жиҳатлари ва даволашни оптималлаштириш мавзусидаги диссертация иши.

10 дан ортиқ илмий ва илмий-услубий ишлар чоп этилган

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг «Геморрагик иситма билан оғриган беморларга ёрдам кўрсатиш» гуруҳи аъзоси.

Профессионал тажриба:

Халқаро фаолиятни олиб боради: Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимлари билан биргаликда Шиномед клиникаси (Ҳиндистон) билан телемедицина доирасида онлайн конференциялар ўтказади.

Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни Сақлаш вазирлигининг КОВИД-19 билан касалланган беморларни ташхислаш ва даволаш бўйича клиник протоколлари ва услубий тавсияларини муаллифи

Давлат мукофоти билан тақдирланган

Ишнинг асосий йўналишлари:

Вирусли гепатит ва вирусли этиологиянинг циррози

ОИВ инфекцияси

Геморрагик иситма

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Муминова Шахло

Академик таълим:

2005-2012 йй.            - Самарқанд Давлат тиббиёт институти талабаси

2012-2015 йй.            - Самарқанд Давлат тиббиёт институти магистратура талабаси

2012-2013 йй.            - Жомбой тумани Тиббиёт бирлашмаси болалар шифокори

2013-2013 йй.            - Самарқанд шаҳар 11-сонли поликлиника юқумли касалликлар шифокори

2015-2019 йй.            - Самарқанд Давлат тиббиёт институти Юқумли касалликлар эпидемиологияси ва тери-таносил касалликлар кафедраси ассистенти

2019-2020 йй.- Тошкент шаҳар Марказий кўп тармоқли поликлиникада бош инфекционисти

2020-2023йй.-  Бола  парваришида
2023 й.- х.в    - Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази юқумли    касалликлар кафедраси ассистенти

Илмий ишлари: Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:

Вирусология илмий-тадқиқот институти клиникасининг вирусли гепатит бўлимида амалиётчи врачи.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Вирусли гепатит ва вирусли этиологиянинг циррози