Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра янгиликлари

Ҳозирги вақтда юқумли касалликлар кафедраси ходимлари юқумли касалликлар бўйича етакчи мутахассислар ҳисобланади, профессор-ўқитувчилар КОВИД 19 бўйича ишда иштирок этдилар: улар "Қизил зоналарда" ишладилар, Соғлиқни Сақлаш Вазирлиги клиник протоколлар, методик тавсияларни ишлаб чиқишда қатнашдилар.

Кафедра ходимлари халқаро фаолиятда фаол иштирок этадилар: Вирусология илмий-тадқиқот институти ходимлари билан биргаликда Шиномед клиникаси (Ҳиндистон) билан телетиббиёт доирасида онлайн конференциялар ўтказадилар.

Кафедра ходимлари халқаро лойиҳаларда иштирок этадилар

АРТ дориларига ОИВ қаршилигини ўрганиш. Роспотребнадзор. Россия.

Чикагодаги Иллинойс АҚШ университети билан биргаликда юқумли касалликлар бўйича ҳамкорлик дастурини ишлаб чиқарилган

Кафедра жамоаси академик Мусабоев Э.И. бошчилигида юқумли касалликларнинг долзарб муаммоларига бағишланган илмий-амалий анжуманлар ўтказади.

Кафедра ходимлари инфекция бўйича услубий тавсиялар, ўқув қўлланмалар ва дарсликлар ишлаб чиқишда фаол иштирок этадилар.

Кафедра ходимлари ва клиник ординаторлари халқаро конференциялар, конгресслар ва симпозиумларда фаол иштирок этадилар.

 

Кафедрада илмий мавзулари:

1. Геморрагик иситмалар

2. Вирусли гепатит ва сироз

3. ОИВ инфекцияси

4. КОВИД 19