Кафедранинг илмий йўналишлари:
Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш;
Бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштириш;
Биоэтика;
Шифокорларни дипломдан кейинги узлуксиз касбий таълими;
Ўзбекистонда сил билан касалланишга ижтимой-демографик ва клиник омилларнинг таъсири.
2019-2024 йиллар даврида кафедра томонидан ўтказилган 26 номланишдаги 436 та циклда 14122 нафар тингловчи таълим олган. Жумладан, Давлат ҳокимияти олий органларининг соғлиқни сақлашга тегишли меъёрий-ҳуқуқий хужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида 18 номланишдаги цикллар янгитдан ишлаб чиқилди ва биринчи бор амалиётга жорий этилди.
Дипломдан кейинги узлуксиз касбий таълим ва соғлиқни сақлаш амалиётига оид ишлаб чиқилган ва биринчи бор амалиётга жорий этилган механизмлар:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги учун раҳбар ходимлар стратегик захирасини шакллантириш ва мониторинг тизими; худудий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари билан хамкорликни мувофиқлаштириш тизими;
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълимини ташкиллаштириш концепцияси (ССВ 2023 йил 17 ноябрьдаги 291 сонли буйруғи билан тадсиқланган);
амалда фаолият олиб бораётган раҳбар ходимлар учун қўшимча қайта тайёрлаш; биринчи бор раҳбар лавозимга тайинланганлар учун махсус мавзуий малака ошириш;
соғлиқни сақлашни молиялаштириш асослари ва янги молиявий механизмлар бўйича ўқув дастурлари;
соғлиқни сақлаш тизими молиявий хизмати ходимларининг малака ошириш тизими;
соғлиқни сақлаш тизимининг ходимлар билан ишлашга масъул ходимлари учун малака ошириш тизими;
фавқулодда вазиятларда тиббий хизматни ташкиллаштириш бўйича малака ошириш;
“Бошқарувичлар мактаби” махсус таълим дастурлари;
“Соғлиқни сақлаш бошқарувчилари Online Maktab” электрон платформаси; “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълимини ташкиллаштириш” штаби;
“Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” бирламчи ихтисослаштириш ўтказиш бўйича Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети билан интеграцион дастур;
Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида профессионал бошқарувчиларнинг стратегик захираси, уларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш самарадорлигини тубдан яхшилаш бўйича мувофиқлаштириш кенгаши (барча давлат олий тиббий таълим муассасалари вакиллари иштирокида).
Амалга оширилган ва оширилаётган халқаро лойиҳалар:
ЖССТ билан хамкорликда “Фавқулодда вазиятлар шароитида аҳолини режали иммунизациясини ташкиллаштириш”; ЖССТ Европа минтақавий бюроси билан хамкорликда “Ўзбекистонда сил билан қайта касалланишга ижтимой-демографик ва клиник омилларнинг таъсири”; ГФР Роберт Кох институти билан хамкорликда “Соғлиқни сақлаш сиёсатини ишлаб чиқиш учун имкониятлар ва инфратузилмалар — аҳоли саломатлигининг умумий чора-тадбирлари учун ахборот тизимларини кучайтириш”; АҚШ Миллий саломатлик институти билан хамкорликда “Халқаро биоэтика тадқиқотлари бўйича дипломдан кейинги таълим”; Тошкентдаги халқаро Вестминстер университети билан хамкорликда “Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” мутахассислиги бўйича қўшма ўқув дастурлари жорий этиш ва илмий тадқиқотлар ўтказиш.