Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш кафедраси

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Асадов Хусан Даминович, тиббиёт фанлари доктори, доцент

Академик таълим:

1993 йил 1 ТДТИ, Даволаш факультети, 1993-1994 йй. Урология бўйича интернатура

Илмий ишлари:

2000 йилда “Гепатотроп заҳарларнинг гипофизар-тестикуляр тизимга таъсири” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

2008 йилда “Эркаклар бепуштлиги ва иссиқ иқлим шароитида уни экстракорпорал уруғлантириш ёрдамида бартараф  этиш имкониятлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:

ССВ ни “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълимини ташкиллаштириш” ишчи гуруҳи аъзоси,

Ишнинг асосий йўналишлари:

-Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш;

-Бирламчи тиббий санитария ёрдами ташкиллаштириш;

-Шифокорларни дипломдан кейинги узлуксиз касбий таълими

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Асадов Дамин Абдурахимович, тиббиёт фанлари доктори, профессор

Академик таълим:

1963 йил ТошДТИ,

Педиатрия факультети

Илмий ишлари:

1968 йилда “Влияние отдельных придиновых и пуриновых соединений на развитие канцерогенного процесса” мавзусида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган.

1993 йилда “Туғилиш юқори бўлган худудда оналар ўлимини камайтиришнинг ташкилий, тиббий ва ижтимоий жиҳатлари” мавзусида докторлик диссертациясини ҳимоя қилган.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш йўналиши бўйича илмий мактаб асосчиси.

20 т.ф.д. ва 35 т.ф.н. тайёрлаган.

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш аъзоси.

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш қошидаги 14.00.33. – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» илмий семинар раиси.

«Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» ихтисослиги бўйича малакавий имтихон олиш комиссияси раисининг ўринбосари.

“Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш” бўйича тиббиёт ва фармацевтика ходимларини касбий аттестациядан ўтказиш ихтисослаштирилган комиссияси раисининг ўринбосари.

ТХКМРМ Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети илмий кенгаши аъзоси.

Профессионал тажриба:

ССВ ни “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълимини ташкиллаштириш” ишчи гуруҳи аъзоси,

Ўзбекистон тиббиёт журнали,

Ўзбекистон врачлари ассоциацияси Бюллетени,

«Соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқариш»,

«Педиатрия»,  Ўзбекистон умумий амалиёт врачлари ахборотномаси, «Саломат бўлинг», “Менеджер здравоохранения” (Россия Федерацияси) журналлари тахририят кенгаши аъзоси.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш;

-Бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштириш;

-Биоэтика;

-Шифокорларни дипломдан кейинги узлуксиз касбий таълими;

-Ўзбекистонда сил билан қайта  касалланишга  ижтимой-демографик ва клиник омилларнинг таъсири;

-Абу Али ибн Сино меросини ўрганиш ва тарғиб қилиш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Нармухамедова Назира Азизовна, тиббиёт фанлари доктори, доцент

Академик таълим:

1977 йил, Тошкент давлат медицина институти, даволаш иши факультети,

Илмий ишлари:

1982 йил, т.ф.н. «B лимфоцитларнинг генетик маркерларига (DR-антигенлари) антитаначаларни аниқлаш”.

2018 йил тиббиёт фанлари доктори,  “Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи бўғинини замонавий шаклда ташкиллаштириш жараёнида артериал гипертониянинг профилактикаси”

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш қошидаги 14.00.33. – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» илмий семинар аъзоси.

Профессионал тажриба:

Лондон университетининг тъютори

Ишнинг асосий йўналишлари:

Терапия, кардиология

Оилавий шифокорлик, 

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Хакимов Валихан Алиханович, тиббиёт фанлари номзоди, доцент

Иқтибос: Ўтиш Академик таълим:

1984 йил АДТИ,

Даволаш факультети

1986 йил АДТИ хирургия бўйича клиник ординатура

Илмий ишлари:

1998 йилда “Ўткир холециститни даволашда лимфологик усуллар” мавзусида тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун диссертация ҳимоя қилган.

2003 йилдан доцент илмий унвони берилган.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш қошидаги 14.00.33. – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» илмий семинар котиби.

«Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» ихтисослиги бўйича малакавий имтихон олиш комиссияси котиби.

ТХКМРМ Менежмент, ижтимоий ва бирламчи соғлиқни сақлаш факультети илмий кенгаши раисининг ўринбосари

Профессионал тажриба:

ССВ ни “Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимида раҳбар ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва узлуксиз касбий таълимини ташкиллаштириш” ишчи гуруҳи аъзоси.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2024 йил 4 январдаги 03-38/37 сонли кўрсатма хатига биноан “Соғлиқни сақлаш вазирлигининг рахбар ходимлар стратегик захирасига бирламчи саралаш ва захира мониторингини ўтказиш” гуруҳи аъзоси.

Ишнинг асосий йўналишлари:

Соғлиқни сақлашни бошқариш ва жамоат соғлиғини сақлаш;

-Соғлиқни сақлаш тизими раҳбар ходимларини дипломдан кейинги узлуксиз касбий таълими;

-Биоэтика;

-Бирламчи тиббий санитария ёрдамини ташкиллаштириш;

-Клиник лимфология

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Хамраев Атаджан Каримович

Тиббиёт фанлари доктори, доцент

Иқтибос: Ўтиш Академик таълим:

1989 йил. Андижон давлат тиббиёт институти, даволаш факультети.

Илмий ишлари:

2009 йил, тиббиёт фанлари номзоди илмий даражасини олиш учун “Қорақалпоғистон Республикасида DOTS ва DOTS плюс дастурлари самарадорлигининг тахлили” мавзусида диссертация ҳимоя қилган.

2016 йил, Тиббиёт фанлари доктори илмий даражасини олиш учун  “Орол бўйи минтақасида силга қарши хизматни сил касаллигининг дорига бардошли шаклларининг тарқалганлигини инобатга олган ҳолда такомиллаштириш” ҳимоя қилган.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш қошидаги 14.00.33. – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» илмий семинар аъзоси.

Илмий тадқиқотлар натижаларини амалиётга тадбиқ қилиниши бўйича эксперт кенгаши аъзоси.

Профессионал тажриба:

Оилавий шифокор, Оилавий шифокорлик пункти, туман тиббиёт бирлашмаси,  вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси даражасида рахбарлик лавозимларидаги фаолияти, 2021 йилдан марказда педогогик фаолият

Ишнинг асосий йўналишлари:

Шошилинч ва тез тиббий ёрдам, терапия, умумий амалиёт шифокори,  

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Мухаммадиев Рамз Зоиржон ўғли, иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент

Академик таълим:

2006 йил, Тошкент давлат иқтисодиёт университети, иқтисодиёт факультети

2011 йил Банк-молия академияси, солиқ ва солиққа тортиш факультети

Илмий ишлари:

Иқтисодиёт фанлари фалсафа доктори (PhD), 2021 йил, “Соғлиқни сақлаш муассасалари фаолиятини молиялаштириш ва таҳлилини такомиллаштириш”

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Илмий даражалар берувчи илмий кенгаш ҳузуридаги илмий семинар аъзоси

Профессионал тажриба:

Меҳнат фаолиятини 1998 йилда ҳисобчи лавозимидан бошлаб, ўтган йиллар мобайнида иқтисодиётнинг турли соҳаларда молия ва иқтисодиёт йўналишида ҳамда бошқарув, ҳуқуқни мухофаза қилувчи органларда масъулятли лавозимларда фаол меҳнат қилган.  «Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедрасининг доценти (2023-ҳ.в.)

Ишнинг асосий йўналишлари:

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш

Тиббиёт муассасаларини молиялаштириш ва бухгалтерия ҳисобини ташкил этиш

Тиббиёт муассасаларида молиялаштиришнинг янги (давлат тиббий суғуртаси ) тартиблари трансформацияси

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Арипов Темурхон Юсуфхонович, тиббиёт фанлари номзоди, катта ўқитувчи

Иқтибос: Ўтиш Академик таълим:

1998 йил, Биринчи Тошкент давлат тиббиёт институти, даволаш факультети

Илмий ишлари:

Тиббиёт фанлари номзоди, 2010 йил, “Артериал гипертензияга дучор бўлган беморларни даволашда даллиларга асосланган тиббиёт услублари бўйича клиник қўлланмасини тайёрлаш ва амалиётга татбиқ этиш”

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

DSc.04/30.12.2019.Tib.30.01 ихтисослаштирилган илмий кенгаш қошидаги 14.00.33. – «Жамият саломатлиги. Соғлиқни сақлашда менежмент» илмий семинар аъзоси.

Ўзбекистон врачлар ассоциациаяси ҳузуридаги биоэтика қўмитаси котиби

Профессионал тажриба:

Оилавий шифокор (2000-2002йй.); Тошкент врачлар малакасини ошириш институти Умумий амалиёт шифокори тайёрлаш кафедраси стажер-ўқитувчиси (2002-2005йй.) ва  «Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш» кафедрасининг катта ўқитувчиси (2005-ҳ.в.)

Ишнинг асосий йўналишлари:

- Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш

- Соғлиқни сақлаш тизимини мустаҳкамлаш

- Она ва бола саломатлиги

- Далилларга асосланган тиббиёт 

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Садикходжаева Дилорам Абдулахатовна, Катта ўқитувчи

Академик таълим:

Тошкент Давлат тиббиёт институти, даволаш факультети

Илмий ишлари:

Хозирги даврда, ўтказилаётган илмий тадқиқотда(грант) қатнашиб анкеталар натижаларини тахлил килиш жараёнида.

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

- Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази ҳузуридаги биоэтика қўмитаси котиби

- Соғлиқни сақлаш таълими факультети, Илмий тадқиқотларни такомиллаштириш, ЖССТ маркази, London Imperial College, Буюк Британия;

Профессионал тажриба:

- Роберт Кох институти (Берлин, Германия) билан ҳамкорликда Европа Иттифоқи ва Германия Федерал Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан молиялаштириладиган “Соғлиқни сақлаш сиёсатини такомиллаштириш имкониятлари ва  аҳоли саломатлигини баҳолаш ахборот тизимлари” лойиҳаси;

- Вашингтон университети қошидаги Соғлиқни сақлаш самарадорлиги ва баҳолаш институти (ИҲМЕ, Ақш) далилларга асосланган маълумотларни ишлаб чиқиш соҳасидаги мутахассис.

- Буюк Британия, Лондон университети томонидан Фахрий БТСЁМ Оилавий шифокор мураббийси.

Ишнинг асосий йўналишлари:

-Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш;

- Тиббий ёрдам сифатини ошириш;

- Далилларга асосланган тиббиёт ва клиник эпидемиология;

- БТСЁМ, Оилавий тиббиёт.

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Абдурахимова Севиль Баладжаевна, Катта ўқитувчи

Академик таълим:

1987 йил, Тошкент текстиль ва енгил саноат институти, иқтисод ва кенг истеъмол ашёларини ишлаб  чиқаришни ташкил қилиш факультети

Илмий ишлари: Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:

Молия, бошқарув ва информацион системалар бўйча мутахассис

Ишнинг асосий йўналишлари:

молия ва иқтисод, бухгалтерия хисоботлари, смета харажатлари

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Агзамов Абдували Абдугафурович, Тиббиёт фанлари номзоди

Академик таълим:

1986 йил, Тошкент давлат тиббиёт институти, даволаш факультети

Илмий ишлари:

Тиббиёт фанлари номзоди, 1992 йил, “Тўғри ичак хавфли ўсма касалликларида радикал жаррохлик амалиётларидан кейин беморларнинг функционал ҳолати”

Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар: Профессионал тажриба:

Соғлиқни сақлаш вазирлигида раҳбарлик лавозимларида фаолият,

2018 йилдан марказда педагогик фаолият  

Ишнинг асосий йўналишлари:

Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш

Тўлиқ исми, илмий унвони, илмий даражаси:

Аббасханова Шохида Насимовна

Академик таълим:

2003 йил, Андижон давлат тиббиёт институти даволаш факультети

2006 йил, Андижон давлат тиббиёт институти қошидаги “Акушерлик ва гинекология” бўйича магистратура

Қўшимча ихтисослаштириш:

1.Ультратовуш диагностикаси;

2."Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш" қисқа муддатли ихтисослаштириш цикли, 2023.

Илмий ишлари: Илмий ўзини ўзи бошқариш ва қўшимча малака оширишлар:

Тиббиёт муассасаларида ходимлар билан ишлаш хизматини ташкиллаштириш муаммолари бўйича илмий тадқиқот олиб бормоқда.

Профессионал тажриба:

- 2006-2022 йй Андижон шаҳар 2-туғрук комплекси врач акушер-гинекологи

-2022-2024 йй Андижон давлат тиббиёт институтининг “2-Акушерлик-гинекология” кафедраси ассистенти   

-2024 йилдан ТХКМРМ нинг "Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш" кафедраси ассистенти  

Ишнинг асосий йўналишлари:

-Жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш;

-Ташкилий кадрлар ва инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати