Шрифт ўлчами: A A A
Фон ранги: A A
Ишонч телефони (+998 71) 268-17-44
Электрон почта info@tipme.uz

Кафедра тарихи

Ўзбекистонда биринчи мaртa Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистон Республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастури тўғрисида" ги 1998 йил 10 ноябрдаги 2107-сонли фармони ижроси юзасидан Тошкент малака ошириш институти негизида умумий амалиёт шифокорлари/оилавий шифокорларни ихтисослаштириш ёки тайёрлаш ва қайта тайёрлаш кафедраси ташкил этилди.

Кафедра 1998 йилда "Умумий амалиёт шифокорини тайёрлаш" номи билан ташкил этилган. Кафедранинг биринчи мудири тиббиёт фанлари номзоди, доцент Абдулло Велиевич Мазгутов бўлган ва улар 1998 йилдан 2000 йилгача фаолият олиб борган.

ЎзР ССВнинг 2006 ййл 31 авryстдаги "Бирламчи тиббиёт соғлиқни сақлаш ходимларининг узлуксиз касбий таълим тизимини янада ривожлантириш йўналишлари ва асосий тартибларини тасдиқлаш тўғрисидаги 379-сонли буйруғи ижросини таъминлаш мақсадида Умумий амалиёт врачларини малакасини ошириш кафедраси ташкил қилинган (ТошВМОИнинг 2006 йил 11 сентябрдаги 2б-сонли буйруғи). Кафедра мудири лавозимига тиббиёт фанлари номзоди, доцент Ш.З.Касимов танланган ва 2014 йилгача кафедрани бошқарган.

 

 

Кейинги кафедра мудирлари:

Профессор Абдуқаҳҳор Воҳидович Фазилов 2000 йилдан 2003 йилгача фаолият юритган бўлиб, бўлимнинг вазифаси дастлаб ўқитувчи ва педагоглар тайёрлашдан иборат бўлган, 180 та ўқитувчи 5 йил ичида ўқитилган, кейинчалик Тошкент шаҳрида врачларни умумий шифокорлик амалиётига қайта тайёрлаш ва ўқитиш бошланган.

 

 

Профессор Зоҳидова Машкура Зиёматовна 2004-2017 йилларда кафедрани бошқарган. 2017 йилгача бўлган даврда кафедрада 1000 дан ортиқ Тошкент ва вилоят шифокорлари тайёрланди.

 

 

2015 йилда илмий Кенгаш қарори билан "Касбий касалликлар" курси кафедрага қўшилди,

2017 йилда “УАШ тайёрлаш” кафедраси ва “Умумий амалиёт шифокорлари малакасини ошириш” кафедраси билан бирлаштирилди. Кафедрани тиббиёт фанлари доктори, доцент Маргуба Илҳомовна Расулова 2015-2021 йилларда бошқарган.

 

 

2020 йил 12 ноябрдаги ПФ-6110-сонли “Бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятига мутлақо янги механизмларни жорий қилиш ва соғлиқни сақлаш тизимида олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида” Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига асосан умумий амалиёт шифокори мутахассислиги оилавий шифокор этиб қайта номланди, шунингдек, тиббиёт олий таълим муассасаларидаги фан дастурлари оилавий шифокор тайёрлашга мослаштирилди.

Кафедранинг ривожланишига катта ҳисса қўшган мутахассислар: Цой Э. С., Содиқхўжаева Д., Арипов Т. Ю., Тошпулатова Ш., Казакбаева Н., доцент Ибрагимова М., Садирова М. А., Бубен О., Миралиева М., Ниёзова М. Б., Байкулов З.А., Тагаев М.К.

Бугунги кунда кафедрани мақсадли, иродали ва профессионал мутахассис DSc, Халимбетов Ғуломжон Султонбоевич бошқариб келмоқда. Хозирда кафедра 48-сонли шаҳар оилавий поликлиника қошида жойлашган. Кафедрада керакли бўлган техник-жихозлар, шунингдек оила шифокорлари амалий кўникмаларни эгаллашлари учун мўлжалланган ўқув клиник хоналари етарли миқдорда ташкил этилган.

 

 

Кафедра фаолиятининг асосий йўналишлари: оилавий шифокорларнинг профессионал фаолиятидаги энг мухим жабхалар бўйича билим ва кўникмалар маҳоратини ошириш, маҳаллий соғлиқни сақлаш бошқармалари ходимларини амбулатор-поликлиника хизмати бўйича координаторларни инновацион педагогик технологиялар катталар аудиториясини ўкитиш бўйича сайёр циклар ўтказиш, олий ўқув муассасалар кафедралари ўқитувчиларини ва тиббиёт марказлари ходимларини дипломдан, кейинги ўқитиш циклларида янги интерфаол усуллари бўйича ўқитишни ташкиллаштириш ва ўтказиш услублари бўйича ўқитиш ва бошқалар.

Кафедрада доимий ишлайдиган ходимлар: тиббиёт фанлари доктори кафедра мудири Ғ. С. Халимбетов, тиббиёт фанлари доктори, профессор М. З. Зоҳидова, тиббиёт фанлари доктори, профессор М. А. Ҳамрокулова ва доцентлар: тиббиёт фанлари номзоди Р. А. Нурмуҳамедова, PhD Д. А. Ҳасанова ва PhD М. С. Машарипова, ассистентлар: М. У. Зоҳидова, Х.М. Жўраева ва Ф. Р. Кдирбаевалар фаолият юритмоқдалар.

Кафедранинг илмий-изланиш ишлари бўйича материаллар доимий равишда Республика ва халқаро конференцияларда ҳар йили маъруза қилинади, юртимиз ва чет эл илмий-амалий нашрларда чоп этилади. 2022-2023 ўқув йилида 31 та мақола, шу жумладан 11 таси халқаро журналларда, 34 та тезис, шу жумладан 5 таси халқаро нашриётда, шунингдек 12 та ўқув, услубий қўлланма ва бошқа илмий маҳсулотлар, 1 та монография, 2 та патент чоп этилган.

Ассистент Захидова Маъмура Умиджановна "Клиник-эпидемиологик тадқиқотлар ва ҳомиладор аёлларда сийдик тизимининг функционал бузилишларини эрта олдини олиш усуллари" мавзусида кафедрада эркин изланувчи сифатида илмий тадқиқот ишларини олиб боряпти. Илмий раҳбар т.ф.д. профессор Мамасалиев Н. A. Диссертация ҳимояси 2024 йилда Андижон давлат тиббиёт институти махсус кенгашида ҳимоя қилиши режалаштирилган.

 

 

2010 йилдан бошлаб “Ўзбекистон умумий амалиёт шифокори ахборотномаси", “Ўзбекистон врачлари ассоциацияси бюллетени” журналлари нашрларда кафедра ходимлари фаол қатнашиб ўз мақолаларини чоп эттирмоқдалар. Кафедра ходимлари томонидан 60 дан ортиқ оилавий шифокорлик сохасида, педагогик ва даволаш-профилактика йўналишида услубий қўлланмалар ишлаб чиқарилган.

ЎзРССВ ва халқаро ташкилотлар кўмагида "Бирламчи тиббиёт бўғинини 10 йиллик ривожланиш натижалари ''Республика конференцияси (2010й.), "Соғлиқни сақлаш тизимининг бирламчи тиббиёт бўғинида ти66ий хизматлар сифатини ошириш" III Республика илмий-аматий конференция (2015й.), "Соғлицни сақлаш тизимининг бирламчи тиббиёт бўғинида тиббий хизматлар сифатини ошириш" IV Республика илмий-амалий конференциялари (2017 й.) ўтказилди. Кафедра ходимлари томонидан даволаш-профилактика ишлари фаол олиниб борилиши билан бирга амалий соғлиқни сақлашни бошқарув органлари (ЎзР ССВ, ВССБ, ТТБ) билан биргаликда жойларда мониторинг ва амалий ёрдам ишлари олиб борилмоқда.

Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан кафедраси халқаро ташкилотлар (WHO, UNFPA, UNICEF ва бошқалар) билан оилавий тиббиётни ривожлантириш масалалари бўйича ҳамкорликда фаолият юритиб келаяпти.