Оилавий тиббиёт касб касалликлари курси билан кафедраси ходимлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги буйруғига асосан Тошкент шаҳридаги 1115 нафар оилавий шифокорларни 72 кредит “Бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларида давлат тиббий суғурта механизмларини жорий қилишда тиббий бригада фаолияти, ҳамда энг кўп тарқалган касалликлар ва ҳолатлар бўйича тиббий хизмат кўрсатиш ” мавзувий малака ошириш циклида ўқитишди.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қорақалпогистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги топшириқ хатлари асосида “ОИЛАВИЙ ТИББИЁТДА ОНАЛАР ВА БОЛАЛАР САЛОМАТЛИГИ МУХОФАЗАСИДА УНИВЕРСАЛ ПРОГРЕССИВ МОДЕЛ АСОСИДА ПАТРОНАЖ ТИЗИМИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ” 72 кредитли мавзувий малака ошириш циклида 468 нафар оилавий шифокорлар ўқитилди
Кафедра ходимлари мунтазам сайёр циклларга чиқиб 144 кредитли мавзувий малака ошириш циклларини ўтказиб келишмоқда. 2024 йил 29.02.-1.04 саналарида Қарши шаҳрида «БИРЛАМЧИ ТИББИЙ САНИТАРИЯ ЁРДАМИ МУАССАСАЛАРИДА ОИЛАВИЙ ШИФОКОРЛИК АМАЛИЁТИ» сайёр мавзувий малака ошириш циклида 21 нафар оилавий шифокор малака оширди.
Кафедра ходимлари 48 ОП клиник базада фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимлари билан факультатив малака ошириш машғулотларини ўтказадилар
Маънавий-маърифий ишлар юзасидан кафедрада ҳар шанба куни “Саломатлик соати” ўтказилади
2023 йил 23 июн санасида ЎЗБEКИСТОН РEСПУБЛИКАСИ СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ ВАЗИРЛИГИ ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИНИНГ КАСБИЙ МАЛАКАСИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ МАРКАЗИ ТОШКEНТ ТИББИЁТ АКАДEМИЯСИ билан ҳамкорликда «ЎЗБEКИСТОНДА БИРЛАМЧИ ТИББИЙ-САНИТАРИЯ ЁРДАМИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ИСТИҚБОЛЛАРИ, БУГУНИ ВА ЭРТАСИ» мавзусида V ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАННИ кафедра ходимлари томонидан ташкиллаштириб ўтказилди.
Маънавий маърифий ишлар кафедрада ҳар бир циклга келган курсантлар билан мунтазам музей ва концертларга, театрларга борилади.
2024 йил 26 март санасида доцент Хасанова Д.А. Ўзбекистон Республикаси ОЛий Мажлиси, Қонунчилик палатасининг Меҳнат ва ижтимоий масалалар қўмитаси, Сенатнинг Сд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасида “Қариндошлар ўртасида никоҳ: сабаб ва оқибатлар” мавзусидаги давра сухбатидаги иштирок этди.
Кафедра ходимлари мунтазам радио ва тенлевиденияда интервью беришади.
Кафедра ходимлари режа асосида 48 ОП га қарашли махаллаларда соғломлаштириш ва профилактик кўрикларни амалга оширишади
ТХКМРМ факултетлари ташкил қилган халқаро ва республика миқёсидаги конференция ва симпозиумларда кафедрамиз профессор ва ўқитувчилари мунтазам қатнашиб келишади ва илм фандаги янгилик, ютуқлар билан танишиб боришади
2024 йил 25 март санасида “Геронтологик ёшдаги инсонларда коморбид ҳолатлари билан кечувчи юрак-қон томир касалликларининг долзарб масалалари” мавзусидаги геронтология ва гериатрия долзарб масалаларига бағишланган I халқаро илмий-амалий конференциясида бир қатор домлаларимиз курсантлар билан биргаликда иштирок этишди.
26 ноябрь 2023 йил “Гендер зўравонликка қаршимиз” Халқаро Конференция
2023 йил 28 ноябрда “Неврология” Халқаро илмий-амалий конференциядаги иштирок
2023 йил 25 Ноябрдаги Туркиядаги Гастроэнтерологлар Форуми
2023 17 ноябрь VIII Халқаро “Гастрофорум ”
ЮНДП нинг Репатриантларга бағишланган Халқаро симпозиумидаги иштирок
4.11.2024 йилдаги шанбалик
Халқаро ишлар борасида кафедра ходимлари БМТ нинг ЮНФПА ва ЮНИСЕФ ташкилотлари билан хамкорлик қилишади.
2024 йил 4 март санасида БМТ нинг “Трансформация предоставления социальных услуг: реализация подхода на основе прав человека для детей, молодежи и женщин с ограниченными возможностями в Узбекистане” хамкорликдаги дастурини бахолашда доцент Хасанова Д.А. Роксана Иримня, Моника Обрежа ва Регина Сафарова хонимлари билан интервьюда қатнашди.
2024 йил 12-24 феврал саналарида Тожикистонлик 5 нафар бирламчи тиббий санитария муассасалари рахбарлари учун “BIRLAMCHI TIBBIY SANITARIYA MUASSASALARIDA JAMOAT SALOMATLIGINI SAQLACH, FAOLIYATINI TASHKILLASHTIRISH VA BOSHQARISH” 72 кредитли мавзувий малака ошириш цикли ўтказилди.