
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
Тошкент 18.06.2025
Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3514-сонли “Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида, Марказда кўп йиллардан бери сидқидилдан меҳнат қилаётган ходимларни 2025 йил 14-15 июн кунларида Самарқанд вилоятидаги “Регистон”, “Биби-Хоним”, “Шоҳи-Зинда”, “Амир Темур мажмуаси”, “Хўжа Дониёр мақбараси”, “Руҳобод мажмуаси”, “Улуғбек расадхонаси” “Ал-Бухорий” ва “Конигил туризм қишлоғи”, маданий мерос ва туризм объектларига саёҳат ташкил этилди.