
Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази
Маънавият ва маърифат бўлими
“Педиатрия” факултети
Тошкент 20.05.2024
Марказ Анжуманлар залида 9-май “Хотира ва қадрлаш куни” муносабати билан “Педиатрия” факультетининг кафедралари мудирлари, профессор-ўқитувчилари, курсант тингловчилари ҳамда клиник ординаторлари учун 2024 йил 20 май куни “Ватан фидоий фарзандларини унутмайди” мавзуида маънавий-маърифий- ижодий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда доцентлар Р.К.Салиходжаева, З.М.Абдужаббарова, Н.Н.Файзиевалар ўзларининг презентацион маърузалари билан иштирок этдилар.
Тадбир меҳмонлари Халқимизнинг севимли санъаткорлари Ирода Дилроз хамда Зохида Умаровалар билан мусиқий - ижодий учрашув борасида бугунги тадбир йиғилганларга маънавий озуқа етказди десак муболаға бўлмайди.